Get Mystery Box with random crypto!

ххх

Telegram kanalining logotibi nozimsafari — ххх Х
Telegram kanalining logotibi nozimsafari — ххх
Kanal manzili: @nozimsafari
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14
Kanalning ta’rifi

https://t.me/joinchat/R6owZx12m5DMfX3g

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-02-14 10:25:02
Paynet мобиль иловасида яна бир янгилик қилишибди. Қомпания 14 февралдан 28 февралгача Халқ банкининг карталари орқали UzCard’дан UzCard‘га ва HUMO‘дан HUMO‘га пул ўтказмалари мутлақо бепул бўлибди.

Қўшимчасига ушбу банк мижозлари карталари орқали уяли алоқа хизмати учун тўлов қилган фойдаланувчиларига 3 фоиз кешбэк беряпти экан.

Одатда кўпчилик компаниялар байрамлар арафасида акциялар ўтказарди. Лекин Paynet мижозлар билан ишлашда бошқача ёндашадиган, сюрпризларга бой бўлиб чиқяпти. Имкониятдан фойдаланиб, смартфонингизга тезроқ Paynet ни ўрнатинг.

Мурожаат учун: +99871 202 07 07

Web-sayt| Telegram| Instagram| Facebook|
2.2K views07:25
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:06:29
Ҳар сафар интернет-дўкондан сотиб олган нарсам етиб келганида кайфиятим кўтарилади. Баъзан ўзимизда топиш қийин бўлган буюмларга биргина ZoodMall мобил иловаси орқали эришганимда, виртуал оламда иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини ҳис қиламан.

ZoodMall иловасида Visa карта ҳам шарт эмас, Uzcard билан ҳам тўласа бўлади. Яна ҳар бир ҳаридлар учун 30% кешбэк беришади буларда. Мабодо пул етмай қолса, фоизларсиз бўлиб тўлаш шарти билан ҳам сотиб олиш мумкин. Бу ерда фақат чет элники эмас, ўзимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ҳам топасиз. Муҳими, нархлари арзон, тез етказиб беришади.

ZoodMall ни ўрнатиб, ўзингиз синаб қўришингиз мумкин: Иловани юклаб олиш учун ҳавола: https://rpst.uz/bsT

Телеграм-канал:
@zoodmalluzbekistan
Реклама
5.3K views13:06
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:28:02 Вазирликка тайинланганидан сўнг кўпчиликка ёқадиган гаплар билан эътибор марказига тушаётган Абдуқодир Тошқуловнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 326 млн сўмга малибу сотиб олишга шартнома имзолапти.

Вазир Тошқулов ҳозирча ўз ишини вазирликдаги чуқур илдиз отган муаммолардан эмас балки популяр майда маишиятдан бошлади. Лекин илгари шу ҳам йўқ эди. Унинг фаолиятини кузатишда давом этамиз. Балки навбатдаги ёрқин ва ўткир популистнинг ёки ҳақиқатда натижа кўрсатадиган ва таълим сифатини янги даражага олиб чиқадиган вазирнинг пайдо бўлишига гувоҳ бўлармиз. Ҳозирча икки вариантда ҳам имконият бор. Биринчисида эса кўпроқ.

https://t.me/davletovuz/11678
6.5K viewsedited  08:28
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:11:53 Тошкент шаҳар ҳокимининг Истиқлол боғи қурилишига қарши чиқаётган аҳоли билан учрашувидан тўғридан тўғри эфир



5.9K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:51:07
Совуқ уруш даври, Европа автобонидаги AҚШ танклари. Бу НAТОнинг ўша пайтдаги Россия чегарасидаги энг йирик паради бўлган. 1955 йил.

@nozimsafari
6.2K viewsedited  06:51
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:18:25 Шоир ҳамда икки империя подшоҳи

Бугун ўз даврида оз муддат Темурийлар ҳамда Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласи асосчиси (подшоҳи) бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида қисқача айтиб ўтамиз.

Бобур (Заҳириддин Муҳаммад Бобур) (1483-1530) - Ўрта Осиё шоири, жангчи ва империя асосчиси бўлган Бобурмирзо ҳозирги Андижон ҳудудида туғилган.

Бобурнинг ҳаёти жанглар, йўқотишлар ва ютуқларга тўла бўлган. У 47 йил давомида Фарғона амири, Моварауннаҳр амири, Темур империясининг подшоҳи, вақтинчалик Қандаҳор ва Кобул амири бўлган. Кейинчалик Бобур Ҳиндистонда ўзининг империясига асос солади. Янги империясининг пойтахти эса Агра шаҳри бўлган.

Бобур шимолий Ҳиндистонни эгаллаган пайтида ўша пайтда дунёга машҳур ,,кўҳинур" олмосини ҳам қўлга киритади. Кейинчалик Бобурмирзо олмосни ўғли Ҳумоюнга топширади. Шу пайтдан бошлаб янги анана юзага келади. Яъни ,,кўҳинур" олмоси салтанат ҳукумдорларидан кейинги авлодига кетма-кет ўтиб келган. Ҳозирги кунда ушбу олмос Лондондаги музейлардан бирида сақланмоқда.

Бубур она тили ,,Чиғатой турки" да ижод қилган. ,,Чиғатой турки" - ҳозирги замонавий ўзбек ва уйғур тиллари ҳисобланади.

Бобур умрининг сўнги кунларида ўз ватанини қумсаб маҳзун бўлиб юради. Кейинчалик Бобур ўз юртига қайтишга бир неча марта уриниб кўради. Лекин фойдаси бўлмагач тақдирга тан беради.

@nozimsafari
6.6K views05:18
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:25:55 Сурхондарёда қамалган блогер Отабек Сатторий билан боғлиқ воқеаларга Журналистлар ижодий уюшмаси муносабат билдирди

"Мана бир неча кундирки, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ воқеалар мамлакатимиз медиа муҳити, ижтимоий тармоқлар диққат марказида турибди.

Бу масала бўйича журналистика соҳасига алоқадор бир қатор нуфузли  ташкилотлар, депутат ва жамоат арбоблари муносабат билдирди. Муносабатларда бу ишда конституцион ҳақ-ҳуқуқ, ҳақиқат, адолат, сўз эркинлигига ҳурмат ва  очиқлик таъминланиши лозимлигига даъват этилди.

Бош қароргоҳи АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси — CPJ (Commitee to Protect Journalists) Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди. Ташкилотнинг фикрича, блогер коррупцияга қарши курашгани ортидан сохталаштирилган жиноят иши асосида қамоққа ташланган. Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот “агар товламачиликни исботлайдиган далиллар бўлмаса, мазкур ҳибс воқеаси нафақат хавотирли, балки сўз эркинлигига раҳна солувчи яна бир ҳаракатдир”, деб  ташвиш билдирди.

Бу масалада мавҳумлик ва зиддиятлар кўп. Ички ишлар вазирлиги  берган баёнотдан сўнг баҳс-мунозаралар янада авж олди. Бунга айрим саволлар жавобсиз қолаётгани сабабдир.

Хусусан, бозордан танқидий материал тайёрлаётганда юз берган воқеа учун блогернинг “товламачилик” да айблангани (блогернинг ўзи айбловни кескин рад этмоқда) унинг оиласи, фарзандлари, яқинлари олдида  бир неча нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан ваҳима ва шов-шув билан олиб кетилиши учун етарлими? 

Биз қонун устувор бўлган мамлакатда яшаяпмиз. Қонуний ҳақ-ҳуқуқларимиз билан бирга бурчларимизни ҳам эътироф этамиз. Агар, қонун бузилишига йўл қўйса, жиноят содир этса, ким бўлишидан қатъий назар, у журналист бўладими, блогерми ёки бошқа касб эгасими, албатта, қонунда белгиланган тартибда жавоб  бериши шарт. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бу нохуш воқеа бўйича ҳам  шундай фикрда. 

ИИВ баёнотида айтилганидек, “тергов ва суд органларининг фаолиятига нисбатан сунъий равишда салбий муносабат шакллантириш – тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш” ниятимиз йўқ. Аксинча, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни мазкур ишни томонларнинг кўрсатмалари ва барча ҳолатни ҳисобга олган ҳолда холис ва ҳаққонийлик, адолат билан  кўриб чиқишини, барча фуқаролар каби журналист ва блогерларнинг ҳам конституцион ҳақ-ҳуқуқлари, сўз ва матбуот эркинлиги бузилмаслигини  истаймиз"

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
7.7K views13:25
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:20:49
2021 йил Венециядаги халқаро арҳитектура биенналесида биринчи марта Ўзбекистон миллий павильони яратилади.

Биеннале президенти Роберто Чикутто, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Жамғарма Кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамда Миллий павильон комиссари Гаянэ Умерова халақаро кўргазмада Ўзбекистон павильонини ташкил этиш бўйича муҳокама ўтказишди.

«Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» мавзусида ташкил этиладиган миллий пайильонимизни яратиш ва унга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш масаласи Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси зиммасига юклатилибди.

@acdfuz
7.0K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2021-02-12 12:22:05
Февраль ойи премьераси.

Дўстлар, мамнуният билан 14 февраль 20:30 да Milliy телеканалида «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг намойиши бошланишини маълум қилaман.


Турк ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда суратга олинган ушбу сериал тақдимоти 2020 йил 3 октябрда ўтказилган эди.
Фильм реал тарихий воқеалар асосида муаллифларнинг бадиий талқини билан бойитилган. Унда сўнгги хоразмшоҳ, саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва кураш йўли акс эттирилади.
Aжойиб сценарий, актёрларнинг бетакрор ижроси... Сериал биринчи дақиқаларидан охириги қисмигача томошабинни ўзига жалб қилади. Ва энг муҳими, ўлкамиз тарихи ҳақида кинонинг барча учун тушунарли ва ранг-баранг тилида ҳикоя қилади.

Кўринг, тавсия қиламан!

#MendirmanJaloliddin

@SShMirziyoyeva
3.6K views09:22
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:42:05 Ўғрини ушла!

Давлат бошқарувидаги муаммоларнинг аксарияти, одатда, коррупция ва талон-тарож қилиш ҳолатларига боғлиқдек туюлади.

Аммо унданда кўпроқ зарарни амалдаги қонунчиликка зид қабул қилиниб, ижро этилаётган, бозор механизмлари ва хусусий инвесторларнинг манфаатларини инобатга олмаган ҳолда қабул қилинган тугалланмаган қарорлар етказади.

Масалан, фақатгина 2019−2020 йилларда ва 2021 йил январида давлат мажоритар акциялар пакети эгаси сифатида қилган хатти-ҳаракатлари ва ҳукумат қарорлари туфайли маҳаллий компанияларнинг акциядорларига етказилган зарар камида 1,49 триллион сўмни ташкил этган бўлиши мумкин.

Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов мақоласи:

https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/11/company-shares/?utm_source=push&utm_medium=telegram
7.9K views04:42
Ochish/sharhlash