Get Mystery Box with random crypto!

ххх

Telegram kanalining logotibi nozimsafari — ххх Х
Telegram kanalining logotibi nozimsafari — ххх
Kanal manzili: @nozimsafari
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14
Kanalning ta’rifi

https://t.me/joinchat/R6owZx12m5DMfX3g

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-02 10:56:10 Россия 10 нафар Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди

Россия Бош прокуратураси мулкка қарши жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган 10 нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди
1.5K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:10:26 1.1 триллион сўмга 1881та маҳалла идоралари қурилади

Жорий йилда 1881 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуалари қурилади. Шундан, 1465 та мажмуа давлат-хусусий шериклик асосида бунёд этилади. Бунинг учун 1,1 трлн сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Бу "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида" Вазирлар маҳкамаси қарорида кўзда тутилган.
3.4K views07:10
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:35:50
1945 йил Япония уришдаги мағлубияти сабабли бўлиб олинганда, ҳудудлар кимга берилган бўларди?

Хитой Сикоку ороли устидан назоратини ўрнатар эди. Қўшма Штатлар Хонсю ороли марказида кенг ҳудудларни қабул қиларди. Хоккайдо ороли ва Хонсю оролининг шимолий қисми эса СССР тасарруфига ўтар эди. Британия Кюсю ороли ва Хонсю оролининг жанубий-ғарбий қисмини ўзига қўшиб олган бўларди.

@nozimsafari
4.0K viewsedited  06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:12:04 Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган ходим хорижий журналистдан Ўзбекистон ҳақида ижобий мақола ёзишни сўрагани ва шилқимлик қилгани айтилмоқда. The Guardian ва Al Jazeera'нинг Польшалик журналисти Агнешка Пикуличка шунингдек шилқимга рад жавоби берганидан сўнг уни аккредитацияси ҳам 8 ой чўзиб рад қилинганини билдирган.

Буюк Британия элчиси вазиятга муносабат билдирди. Бу жуда ёқимсиз скандал.

https://t.me/politbyurouz/23
5.3K viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:09:02
Эътибор бермаган эканман. Энг қиммат жарима рухсатсиз тонировка тақиш экан. Ҳатто маст ҳолда ҳайдаш, қарама қарши йўналишда ҳаракатланиш ва тезликни белгиланганидан 40км+ ошириш ҳам бир неча баробар арзонроқ. Инсонларнинг ўлимига сабабчи бўла оладиган қоидабузарликлар тонировканики олдида чепуха экан.

Инсон ҳаётидан ҳам муҳимроқми қора ойналар ортида ким ўтирганини билиш? Жадвалда қизил билан белгиланганлар эски нархдаги жарималар. Яшил эса бугундан кучга кирган нархлар.
56.4K viewsedited  13:09
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:47:34
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланибди.

ИИББ ходимлари Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина билан эмланмоқда. Хабарда айтилишича, ушбу вакцина клиник синовлардан ўтган бўлиб, Республика вирусология ва иммунология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Инновациялар маркази (?) томонидан маъқулланган.

Қизиқ, вакцинани биринчи бўлиб шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар ва кексалар олиши керак эмасмиди?
5.4K views12:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:44:22
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Оилавий", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
6.6K views12:44
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:38:03 Жаҳон цивилизациясининг кўҳна марказларидан бири - Марв

Марказий Осиёдаги энг қадимги шаҳарлардан бири бу Марв шаҳри ҳисобланади. Бугунги кунга келиб Марв шаҳридан фақат харобалар сақланиб қолган. Қадимги Марв шаҳрининг умумий майдони 350 гектардан ортиқ бўлган. Марказий Осиёда биринчи марта суғориш айнан Марвда ўзлаштирилган. Шу сабабли ҳам Марв минтақадаги энг йирик шаҳарга айланиб борган.

Марвда турли даврларга оид бир қатор аҳоли пунктлари сақланиб қолган. Ушбу қадимий шаҳар Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар даврида ҳам гуллаб-яшнаган (ХI-ХII). Марв ҳатто бир муддат пойтахтга ҳам айланади. Шу вақтларда ҳам Марв шарқнинг энг йирик шаҳарларидан бўлган.

Марв ХIII асрда Мўғуллар истилоси остида қолиб, қайта тикланмайди.
Темурийзодаларнинг шаҳарни қайта тиклашга қаратилган ҳаракатларига қарамай, ушбу маҳобатли шаҳар аста-секин харобага айланади.

Айнан Марвда 1510 йилда ёш Шайбонийлар давлат учун фожиали бўлган Марв жанги содир бўлади. Жангда Шайбонийлар Эрон қўшинларидан мағлубиятга учрайди. Муҳаммад Шайбонийхоннинг ўзи вафот этади. Натижада Хуросон ва унинг йирик шаҳри Марв ҳам ғолиблар қўлига ўтади.

1999 йилда Марв Ипак йўлида жойлашган қадимий марказлар сифатида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилади.

Ҳозирги кунда Марв харобалари Туркманистон туризмининг асосий объектларидандир.

@nozimsafari
7.4K viewsedited  07:38
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:03:01
Технологиялар ҳозирда қанчалик ривожлангани ёрқин намуналаридан бири

Суратда 5000 та телефон линияси бўлган Стокголм телефон минораси

@nozimasafari
7.2K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash
2021-01-31 15:41:21 Одамлар бахтли бўлишдан кўра нормал бўлишга кўпроқ ҳаракат қилишлари ҳақида

Кичкиналигимиздан бизга нормал бўлиш кераклиги ўргатилади. Бу билан кўпчиликдек бўлмаслик хато эканлиги (билмасдан) уқтирилади. Натижада одам ижтимоий жонзот бўлгани сабаб "ненормал" бўлишдан қўрқади.

Ана энди ўша "нормал"ликлар қандайлигини кўриб чиқсак:
Ўзбек йигити дабдабали тўй ўтказиши ва машинаси бўлиши керак, лекин шунча пул билан ўзи ва яқинлари учун керакли нарсаларни қилиши мумкин бўлса-да.
Ўзбек қизи ҳар доим "Хўп" деб жим юриши ва эртароқ турмушга чиқиши керак, лекин ўз фикрини билдира олиш, кўпроқ билимга эга бўлиш яхшироқ бўлса-да.
Шундай "нормал" бўлмаган йигит/қизлар кўпчилик томонидан ёмон отлиққа чиқарилади. Бундай "нормал"ликлар кўпайиб ётибди ва уларга мисол келтиришга мингта гап ҳам камлик қилади.

Биласизми, "нормал" бўлишга ҳаракат қилманг, керак бўлса "нормал" ҳам бўлманг. Кўпчилик ўрнатган қоидаларга бўйсунманг. Чунки кўпчилик — оломон. Кўпчилик — тўда.

Кўпчилик камчиликдан кўпроқ адашади. Оддий бир мисол: ҳеч қайси кашфиётлар кўпчилик томонидан яратилмаган, аксинча битта одам ёки бир неча кишилик гуруҳ томонидан яратилган. Кўпчилик эса ҳар доим камчилик исботламаганигача ҳамма нарсани аҳмоқгарчилик деб келишган (аслида ўзларининг гаплари аҳмоқгарчилик бўлса ҳам). Ўтмишда Ер Қуёш атрофида айланади, деган олимларни тентакка чиқаришган.

Шунинг учун "ненормал" бўлинг. Нима сизни бахтли қилса (ва албатта, унинг бошқаларга зарари тегмаса), ўшани қилинг. Кўпчилик эса гапираверади, улар ҳар доим норози. Марк Аврелий айтганидек, яшашнинг мақсадларидан бири ҳаммадек бўлиш эмас, нотўғри фикрлайдиганлардан узоқроқ бўлиш.

Ёки бошқача қилиб, "Номаълум гений" тили билан айтганда: Агар ўртанча одам бўлмоқчи бўлсангиз, ҳамма қилаётган ишларга қаранг ва уларни бажаринг. Агар ундай бўлиш ниятингиз бўлмаса, ҳамма қилаётган ишларга қаранг ва уларнинг тескарисини бажаринг. Хуллас, "нормал" одаммисиз ёки "ненормал" одаммисиз?

Суқрот
8.7K viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash