Get Mystery Box with random crypto!

Шоир ҳамда икки империя подшоҳи Бугун ўз даврида оз муддат Те | ххх

Шоир ҳамда икки империя подшоҳи

Бугун ўз даврида оз муддат Темурийлар ҳамда Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласи асосчиси (подшоҳи) бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида қисқача айтиб ўтамиз.

Бобур (Заҳириддин Муҳаммад Бобур) (1483-1530) - Ўрта Осиё шоири, жангчи ва империя асосчиси бўлган Бобурмирзо ҳозирги Андижон ҳудудида туғилган.

Бобурнинг ҳаёти жанглар, йўқотишлар ва ютуқларга тўла бўлган. У 47 йил давомида Фарғона амири, Моварауннаҳр амири, Темур империясининг подшоҳи, вақтинчалик Қандаҳор ва Кобул амири бўлган. Кейинчалик Бобур Ҳиндистонда ўзининг империясига асос солади. Янги империясининг пойтахти эса Агра шаҳри бўлган.

Бобур шимолий Ҳиндистонни эгаллаган пайтида ўша пайтда дунёга машҳур ,,кўҳинур" олмосини ҳам қўлга киритади. Кейинчалик Бобурмирзо олмосни ўғли Ҳумоюнга топширади. Шу пайтдан бошлаб янги анана юзага келади. Яъни ,,кўҳинур" олмоси салтанат ҳукумдорларидан кейинги авлодига кетма-кет ўтиб келган. Ҳозирги кунда ушбу олмос Лондондаги музейлардан бирида сақланмоқда.

Бубур она тили ,,Чиғатой турки" да ижод қилган. ,,Чиғатой турки" - ҳозирги замонавий ўзбек ва уйғур тиллари ҳисобланади.

Бобур умрининг сўнги кунларида ўз ватанини қумсаб маҳзун бўлиб юради. Кейинчалик Бобур ўз юртига қайтишга бир неча марта уриниб кўради. Лекин фойдаси бўлмагач тақдирга тан беради.

@nozimsafari