Get Mystery Box with random crypto!

Нозимжон Ҳошимжон

Telegram kanalining logotibi nozimjonuz — Нозимжон Ҳошимжон Н
Telegram kanalining logotibi nozimjonuz — Нозимжон Ҳошимжон
Kanal manzili: @nozimjonuz
Toifalar: Bloglar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.02K
Kanalning ta’rifi

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-18 06:35:44
Ваъда қилинган хушхабар...

Telegram I Instagram I Facebook I TikTok I YouTube
3.5K views03:35
Ochish/sharhlash
2022-08-16 21:20:23
Банда ўзининг диндош биродарининг ёрдамига шошар экан...

Telegram I Instagram I Facebook I TikTok I YouTube
3.9K viewsedited  18:20
Ochish/sharhlash
2022-08-16 14:56:03 «Tavakkalna travel» расмий сайёҳлик агентлигидан муборак УМРА ЗИЁРАТИ УЧУН ҚУЛАЙ ТАКЛИФ!

Абу Ҳурайра розияллаҳу анҳудан ривоят қилинадики: "Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Умра кейинги умра билан ўзи орасидаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур Ҳажнинг мукофоти эса жаннатдир".

Сентябрь ойида
, яъни 8 сентябрь куни насиб бўлса биринчи гуруҳимиз «Tavakkalna travel» билан Умра сафарига йўл олишади. Гуруҳимизга исломшунос олим Икром Шариф ҳамроҳлик қиладилар.

Агар сиз ҳам Умра сафарига боришни ният қилган бўлсангиз, сизга «Econom» тўпламини тавсия киламиз. Ушбу тўпламда 15 кунлик Умар зиёрати: 1800$ га.

Тариф ичига қуйидагилар киради:

• 4 кун Мадина;
• 11 кун Макка;
• Авиачипталар;
• 4 юлдузли меҳмонхона;
• Умра визаси;
• 2 маҳал таом;
• Мадина ва Маккадаги 10 дан ортиқ зиёратгоҳларга олиб бориш;
• Тажрибали йўлбошчилар;
• Мадина ва Маккадаги йўлкира харажатлари.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчига «Tavakkalna travel» жамоаси томонидан махсус ҳадялар ҳам тақдим қилинади.

Умра сафарига рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун:

+998950732200
+998950792200

https://t.me/tavakkalnatravel
3.3K views11:56
Ochish/sharhlash
2022-08-16 10:48:34
Беморни кўргани борганга қандай мукофот бор?

Telegram I Instagram I Facebook I TikTok I YouTube
2.9K views07:48
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:56:32
Кимга уйланиш керак?

Тез кунда...

Устоз Нозимжон Ҳошимжон домла билан «Бахтиёр оила» туркум кўрсатувлари

Youtube orqali ko'rish uchun

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
498 views☞☛ᴀℓ¡_ᴀMᴍ○R☚ ☜ <•••> ¶¶ Hᴜᴢᴀʏғᴀ ʙɪɴ Hᴏsʜɪᴍɪʏ, 13:56
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:43:48 Нозик хилқат вакиллари

Аёл киши қуйидаги турдаги эркакларни ёқтирмас экан:

1. Учраган аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, ҳар бир камчилигини танқид қиладиган эркакни.
3. Ўзида кўп хатолари бўла туриб, аёлнинг комил бўлишини талаб қиладиган эркакни.
4. Аёлнинг ёшини сўраган эркакни.
5. «Сендан чиройли аёл бор» деган маънога ишора қилиб гапирувчи эркакни.
6. Аёлнинг ўтмишини сўраган эркакни.

**

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.
• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

**

Аёл, ҳатто дунё тўла бойликка эга бўлса ҳам, эридан ҳадя олса, қувонади.

**

Аёл каби фазилат манбаи бўлган неъматни кўрмадим.

• Гўдаклигида отасини жаннатга киришига сабаб бўлади.
• Балоғатга етиб, турмушга чиққанда, солиҳа бўлса, эрининг динининг ярмини тўлдиради.
• Она бўлганда фарзандлари учун жаннат унинг оёқлари остида бўлади.

**

Аёлнинг табиати

Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.
Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.
Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.
Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.
Шундай экан, жуфтларимизга зулм қилмайлик, эркаклар.

http://t.me/nozimjonuz
873 views☞☛ᴀℓ¡_ᴀMᴍ○R☚ ☜ <•••> ¶¶ Hᴜᴢᴀʏғᴀ ʙɪɴ Hᴏsʜɪᴍɪʏ, 12:43
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:43:44
560 views☞☛ᴀℓ¡_ᴀMᴍ○R☚ ☜ <•••> ¶¶ Hᴜᴢᴀʏғᴀ ʙɪɴ Hᴏsʜɪᴍɪʏ, 12:43
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:04:14
#Anons!
RIYO O'ZI NIMA?..

HILOL MEDIA taqdim etadi.

“Ibrat” ko‘rsatuvining 12-soni

Haftaning har yakshanba kuni soat 20:00 da Islom.uz portalining ijtimoiy tarmoqlarida tomosha qiling.

Telegram | Facebook | Youtube
715 views☞☛ᴀℓ¡_ᴀMᴍ○R☚ ☜ <•••> ¶¶ Hᴜᴢᴀʏғᴀ ʙɪɴ Hᴏsʜɪᴍɪʏ, 09:04
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:32:06 Ассалому алайкум каналимизнинг азиз мухлислари, обуначилари! Албатта, Аллоҳ таолонинг Байтлари бўлмиш масжидларни обод қилиш, намозхонлар учун шароитлар ҳозирлаш савобли амаллардандир. Масжид ободлигига заррадек ҳисса қўшиш ҳам савоб. Масжидларнинг таҳоратхоналари озода, шароитлари бор бўлса, таҳорат олувчилар қийналмай таҳорат оладилар.

Масжидлар таҳоратхонасини обод қилиш, у ерни керакли нарсалар билан жиҳозлар мақсадида биродаримиз бир канал очдилар. Сиз у каналда намозни масжидда адо этувчилар, масжидларни обод қилишга ҳисса қўшувчилар, қалби масжидга боғланган кишиларга ваъда қилинган мукофотлар, масжидга алоқадор оятлар, ҳадислар ва ҳикматлар билан танишасиз. Масжид ва унинг таҳоратхонаси учун ҳисса қўшмоқчи бўлганларга канал админи билан боғланиш линки, пул ўтказиш учун ҳисоб рақами кўрсатилган.

Каналга кириш ва аъзо бўлиш учун ушбу линкка кирилади

https://t.me/masjid_oshiqlari
920 viewsMusulmon Inson, 15:32
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:21:07 НИМАНИ НАЗАРДА ТУТЯПСИЗ?

Кечки таомда ўтирсак, зиёфатга таклиф этилганлардан бири менга юзланиб, истеҳзоли оҳангда шундай хитоб қилди

"Гапингиздан тушундимки, сиз Шариат ҳукмларини татбиқ этишни ва бизни ортга (ўтмиш замонга) қайтаришни истаяпсиз".

Шунда мен ундан сўрадим

"Ортга деганда тахминан 100 йил олдинги вақтни, яъни 500 йил давомида ер шарининг ярмига ҳукмронлик қилган Усмонлилар султонлиги даврини назарда тутяпсизми?

Европа қироллари Султондан қўрқиб, унинг рухсати билан ҳукмронлик қилган пайтни айтяпсизми?

Ёки ундан ҳам қадимроқ — дунёни муғуллардан қутқарган мамлуклар замонини айтяпсизми?

Ёки ундан ҳам қадимроқ — ер юзининг ярмига ҳукмронлик қилган Аббосийлар даврини айтяпсизми?

Ёки ундан олдинги Умавийлар ҳукмронлик қилган даврни айтяпсизми?

Ёки улардан аввал ер шарининг кўп қисмига халифалик қилган Умар розияллоҳу анҳу даврини айтяпсизми?

Ёки Ҳорун ар Рашид рум подшоҳи нақфурга "Мўминлар амири Ҳорундан румнинг ити нақфурга" деб мактуб ёзган даврини айтяпсизми?

Ёки қўшини италия, францияни қамал қилиб турган Абдураҳмон дохил замонини айтяпсизми? Бу сиёсий томондан.

Ёки илмий томондан ортга қайтишни айтдингизми? Ибн Сино, Форобий, Ибн Жубайр, Хоразмий, Ибн Рушд, Ибн Халдун ва бошқа мусулмон олимлар шарқу ғарбга тиббиёт, доришунослик, геометрия, астрономия, шеърият кабилардан таълим берган замонни айтяпсизми?

Ёки европадаги илк университет мусулмонлар томонидан ташкил этилган замонни айтяпсизми? Ўша вақтдан бошлаб арабча либос дунёнинг ҳамма университетлари битирувчилари киядиган либос бўлиб қолди. Бош кийимларининг усти текис бўлади. Авваллари битирув кечасида мусулмон талабалар унинг устига Қуръони Каримни қўйиб олганлар.

Олдинги замон деганда қайси даврни назарда тутганингизни айтасизми?

http://t.me/nozimjonuz
1.3K viewsMusulmon Inson, 06:21
Ochish/sharhlash