Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум каналимизнинг азиз мухлислари, обуначилари! А | Нозимжон Ҳошимжон

Ассалому алайкум каналимизнинг азиз мухлислари, обуначилари! Албатта, Аллоҳ таолонинг Байтлари бўлмиш масжидларни обод қилиш, намозхонлар учун шароитлар ҳозирлаш савобли амаллардандир. Масжид ободлигига заррадек ҳисса қўшиш ҳам савоб. Масжидларнинг таҳоратхоналари озода, шароитлари бор бўлса, таҳорат олувчилар қийналмай таҳорат оладилар.

Масжидлар таҳоратхонасини обод қилиш, у ерни керакли нарсалар билан жиҳозлар мақсадида биродаримиз бир канал очдилар. Сиз у каналда намозни масжидда адо этувчилар, масжидларни обод қилишга ҳисса қўшувчилар, қалби масжидга боғланган кишиларга ваъда қилинган мукофотлар, масжидга алоқадор оятлар, ҳадислар ва ҳикматлар билан танишасиз. Масжид ва унинг таҳоратхонаси учун ҳисса қўшмоқчи бўлганларга канал админи билан боғланиш линки, пул ўтказиш учун ҳисоб рақами кўрсатилган.

Каналга кириш ва аъзо бўлиш учун ушбу линкка кирилади

https://t.me/masjid_oshiqlari