Get Mystery Box with random crypto!

НИМАНИ НАЗАРДА ТУТЯПСИЗ? Кечки таомда ўтирсак, зиёфатга такли | Нозимжон Ҳошимжон

НИМАНИ НАЗАРДА ТУТЯПСИЗ?

Кечки таомда ўтирсак, зиёфатга таклиф этилганлардан бири менга юзланиб, истеҳзоли оҳангда шундай хитоб қилди

"Гапингиздан тушундимки, сиз Шариат ҳукмларини татбиқ этишни ва бизни ортга (ўтмиш замонга) қайтаришни истаяпсиз".

Шунда мен ундан сўрадим

"Ортга деганда тахминан 100 йил олдинги вақтни, яъни 500 йил давомида ер шарининг ярмига ҳукмронлик қилган Усмонлилар султонлиги даврини назарда тутяпсизми?

Европа қироллари Султондан қўрқиб, унинг рухсати билан ҳукмронлик қилган пайтни айтяпсизми?

Ёки ундан ҳам қадимроқ — дунёни муғуллардан қутқарган мамлуклар замонини айтяпсизми?

Ёки ундан ҳам қадимроқ — ер юзининг ярмига ҳукмронлик қилган Аббосийлар даврини айтяпсизми?

Ёки ундан олдинги Умавийлар ҳукмронлик қилган даврни айтяпсизми?

Ёки улардан аввал ер шарининг кўп қисмига халифалик қилган Умар розияллоҳу анҳу даврини айтяпсизми?

Ёки Ҳорун ар Рашид рум подшоҳи нақфурга "Мўминлар амири Ҳорундан румнинг ити нақфурга" деб мактуб ёзган даврини айтяпсизми?

Ёки қўшини италия, францияни қамал қилиб турган Абдураҳмон дохил замонини айтяпсизми? Бу сиёсий томондан.

Ёки илмий томондан ортга қайтишни айтдингизми? Ибн Сино, Форобий, Ибн Жубайр, Хоразмий, Ибн Рушд, Ибн Халдун ва бошқа мусулмон олимлар шарқу ғарбга тиббиёт, доришунослик, геометрия, астрономия, шеърият кабилардан таълим берган замонни айтяпсизми?

Ёки европадаги илк университет мусулмонлар томонидан ташкил этилган замонни айтяпсизми? Ўша вақтдан бошлаб арабча либос дунёнинг ҳамма университетлари битирувчилари киядиган либос бўлиб қолди. Бош кийимларининг усти текис бўлади. Авваллари битирув кечасида мусулмон талабалар унинг устига Қуръони Каримни қўйиб олганлар.

Олдинги замон деганда қайси даврни назарда тутганингизни айтасизми?

http://t.me/nozimjonuz