Get Mystery Box with random crypto!

Агар сиз ноҳақ бўлсангиз-у, кечирим сўрасангиз - донишмандсиз. | 📖 ILMLI KANAL 📖

Агар сиз ноҳақ бўлсангиз-у, кечирим сўрасангиз - донишмандсиз.

Агар сиз ҳақ бўла туриб ҳам кечирим сўрасангиз - келинсиз...

Хазил.

Ассалому алайкум ва Рохматуллоху ва Барокатух.

Кизлар гулдан гўзал ниятлар билан турмушга чиқади. Аввалига ҳаммаси рисоладагидек кейин вақт ўтиб, турмушнинг “мушт”лари бирин-кетин ўз “марҳамати”дан насибадор қилишни бошлайди.

Турса- ўпоқ, ўтирса – сўпоқ

Қиз бола ўз уйини ташлаб, ўзга хонадонга келин бўлиб тушаркан, у ерда албатта тирноқ остидан кир қидирадиган қайнона-қайнота, ҳеч нарсадан кўнгли тўлмайдиган эр ёки эрининг бошқа қариндошлари билан яшашга мажбур бўлади. Бу бир сизнинг эмас, ҳамма аёлларнинг чекига тушган қисмат!


- Пайғамбар алайҳиссалом “Одамларга аралашиб, улардан келадиган озорларга сабр қиладиган мўъмин, уларга аралашмайдиган, озорларига сабр қилмайдиган мўъминдан яхшидир” деганлар.


-Кизим ,сизнинг олдизда икки йўл бор. Бири эриз билан ажрашиб, бу муаммолардан қайнонанинг кайнапаларнинг зуғумларидан ҳам қутулиш.
Иккинчиси – сабр қилиб оилангни сақлаб қолиш!
Лекин шуни унутманг-ки, инсон ҳаётда яшар экан, истаса-истамаса унга озор берадиган, хафа қиладиган кишиларга дуч келади. Кимдир кимгадир “қалампир едириб” туриши ҳаёт қонуни. Булар бўлмаса бошқаси сизга синов бўлиб, қаршиздан чиқади, барибир. “Э,боре” деб кетиб юборишлик “Қайнопамнинг зулмидан тўйдим” деб ажрашишлик – заифликдир.


Кизжоним,, Пайғамбар Алайҳиссалом сийратларига бир қаранг. Одамлар у зотнинг олдиларига келиб пул талаб қилиб, яна раҳмат айтиш ўрнига “Адолат қилмадинг” деганида ҳам у киши “Йўқолиб кет...” демаганлар. Балки, ўзларига тасалли бериб, “Аллоҳ Мусони раҳм қилсин! Бунданда кўп озор берилганида ҳам сабр қилган эди” деб қўяр эдилар.
Сиз ҳам қайнона ва кайнсингиллардан озор кўрсангиз, эриздан ноҳақ гап эшитсангиз ва ёки ҳаёт йўлизда озорларга учрасангиз, юқоридаги ҳадисни эсга олинг! “Росулуллоҳ Солаллоҳу Алайҳи Васалламга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Бундан-да кўп озор эшитганларида ҳам сабр қилган эдилар” дейинг.Мени айтди дейсиз, шундай қилсангиз, ҳаётиз анча енгиллашади.

“Боланг тинч – сен тинч” деган гапни ким айтган бўлса ҳам жуда топиб айтган экан.
Бунинг устига бир томоннинг гапини эшитиб ҳукм чиқариш мутлақо тўғри эмас.
Роббимиз бизга инсон ҳиссиёт таъсирида, ғазаб ва жаҳл устида турганида гапирган гапларига эътибор бермаслик кераклигини таълим беряпти.
Кимникидан ўтмабди дейсиз.. Агар ҳаётингиз давом этиши, оилангиз бузилмаслигини истасангиз, бу гапларга кўз юмиб кетишни, жиддий олмасликни ўрганишингиз керак!

Катта хает синовларига бардош бериш купинча кийин кечади.Истисно холатлари хам бор албатта Аммо аксарияти шундай.Хает ункир чункирлари билан юзлашса,бироз машаккатга йуликса инсон узини йукотади,довдираб колади.Шунда сабр,матонат кул келади.Энди хаетга жиддий караш,яшаш учун курашишни,оила аьзоларини кунглини олишни ,утидан кириб сувидан чикишни урганиш керак.
Хулоса узингиздан.
Куконлик АЯ.55еш.

​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄