Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ аёли... Пардозни юзлари ҳеч ҳам кўрмаган, Қиммат рест | 📖 ILMLI KANAL 📖

Қишлоқ аёли...

Пардозни юзлари ҳеч ҳам кўрмаган,
Қиммат ресторанга бир бор кирмаган.
Рўзғорнинг ташвишидан бўйин бурмаган,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

Қўлида икки челак саҳарлаб турган,
Ўн чақирим ҳеч гапмас далада юрган.
Тандиру-ўчоқ билан суҳбатлар қурган,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

Сочлари ранг кўрмайди, рўмол бошида,
Бир этак болалари юрар қошида.
Момо бўлиб улгурди қирқ бир ёшида
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

Тонгда туриб кетмон билан чопади ерни,
Ўчоқ ёқиб қўлда ювар тўплаган кирни.
Сўраб кўринг ҳеч сўйламас ичидаги сирни,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

Оташ Ўрмон