Get Mystery Box with random crypto!

Нишондаги гаплар ташрифномаси

Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси Н
Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси
Kanal manzili: @nishondagi_gaplar_tegadi
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 461
Kanalning ta’rifi

Бироз танқид, бироз киноя, бироз ибрат ва бироз кулги... Нишонига, албатта, урамиз!
#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги
Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Лойиҳамиз: @jaydari_hazillar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-12-17 13:53:17 #ибрат

Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди. "Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз" деб, бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди. Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди. Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари — қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.

Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди. Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди. Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан — қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.

Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди. Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти текис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ва ниҳоят омадга эришди.

Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди. Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ва ниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди. Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
— Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!

Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди. Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат"ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...

Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
— Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз? — деб савол берди синглиси...
— Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман, — деб жавоб берди акаси.

Синглиси отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда - кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан. Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди. Тамаддихона хўжайини, яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
— Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...

Қиз ажабланиб савол берди:
— Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
— Машҳур миллиардер Стив Жобс кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади, — деб мақтанди емакхона хўжайини...

Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
— Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...

Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди...

Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси — Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди...

Бежиз Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
78.0K views10:53
Ochish/sharhlash
2023-12-17 11:08:04
#ибрат

Ушбу видеони кўриб, очиғи, ўзимдан уялиб кетдим...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
50.0K views08:08
Ochish/sharhlash
2023-12-17 10:55:29
Исталган доғни кетказувчи супер тозаловчи воситамиз етиб келди. Энди сиз уйингиздаги ҳар қандай доғни кетказиш ҳақида бошингизни оғритмасангиз ҳам бўлади.

буюмларингизни янгидек қилиб, ялтиратиб қўяди;
мутлақо зарарсиз бўлиб, аллергик касалликларни қўзғамайди;
дақиқалар ичида доғларни йўқ қилади.

Сифатига жавоб берамиз!

Нархи атиги: сўм

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
28.1K views07:55
Ochish/sharhlash
2023-12-17 05:01:15
#ибрат

Қарз дафтари...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
83.7K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-12-16 19:54:50 #ибрат

Чорасизлик Аллоҳ таоладан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақти келганини англатади. Кўзингдан ёшлар сизилса, гўзал юзинг ғамгин бўлса, билгилки, Роббинг сени соғинибди, сени эшитишни хоҳлаяпти!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
47.4K views16:54
Ochish/sharhlash
2023-12-16 18:10:01
#сарказм

Метан дарди...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
43.5K viewsedited  15:10
Ochish/sharhlash
2023-12-16 15:50:13 #сарказм

Ўхшамаган ўхшатма

Етмиш таппи ёқилиб,
Ярим газча бўлолмас.
Етти кўмир йиғилиб
Битта печка бўлолмас.
Печкаси бор эшикка
Совуқ яқин йўлолмас,
Менинг эса бағрим қон,
Хайронаман, печкажон.

Гарчи биз ёш, ғўр эдик,
Газ бор, биз ҳам зўр эдик.
Бир газни беш қўшни,
Тенг бўлишиб ёқардик.
Гоҳ талашсак, газни биз,
Печкачи айтсин дер эдик
Тушми энди газли замон,
Ҳайронаман, печкажон.

Ёниб турса газинг,
Тоққа кучинг етаркан,
Газинг ўчса, бошингдан
Таппи ҳам кулиб кетаркан.
Жиндаккина совуқ ҳам
Муздай босиб кетаркан.
Уйим тўла минг армон
Тўлғонаман, печкажон.

Газсиз уй - ойсиз тун,
Экан энди ўйласам,
Қалбни ўртар дардларим,
Қай бирини сўзласам?
Сенсиз кунлар бефайз
Ҳаловат йўқ уйда ҳам
Саратони тарк этган
Каҳратонман, печкажон.

Ўзинг учун ўл етим
Ўрда ҳам мен, қирда ҳам,
Уйимда кўмир йўқ,
Кўмир бўлса йўқ печкам
Тўрт газчига қўшилиб
Турткилайди тўрт светчи
Менинг эса бағрим қон
Ҳайронаман, печкажон!!!

Дима Қаюм

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
67.9K views12:50
Ochish/sharhlash
2023-12-16 15:30:48
#ибрат

Мен Аллоҳнинг ваъдасига ишонган ҳолда ўзимга‑ўзим айтар эдим. Ҳадисда: "Ҳурларнинг оёқ болдирлари гўшти орқасидаги илигини кўрасан" ва "Ичган сувлари халқумларидан оқаётганини кўрасан", деб айтилганини эшитганимда, бу қандай бўлар экан деб фикрлар эдим. Лекин Аллоҳ таоло халқини яратишдаги буюклигига далолат қилиш учун мана бундай жонзотларни яратиб қўйган экан. 

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
44.7K viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash
2023-12-16 15:13:04
Аёлини қадрлайдиган эркаклар учун махсус.

Чучвара тугиш жуда майда иш бўлиб, кўпчилик аёлларни чарчатиб қўяди. Бироқ сиз атиги 62 минг сўм эвазига аёлингизни бу машаққатдан халос этишингиз мумкин.

Ҳозироқ буюртма беринг ва аёлингизни бир дунё ташвишдан халос этинг!

Нархи атиги: 62 000 сўм

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
29.2K views12:13
Ochish/sharhlash
2023-12-16 11:01:16
#ибрат

Неъматларни борида қадрига етинг ва шукур қилинг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
55.0K views08:01
Ochish/sharhlash