Get Mystery Box with random crypto!

Нишондаги гаплар ташрифномаси

Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси Н
Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси
Kanal manzili: @nishondagi_gaplar_tegadi
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 461
Kanalning ta’rifi

Бироз танқид, бироз киноя, бироз ибрат ва бироз кулги... Нишонига, албатта, урамиз!
#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги
Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Лойиҳамиз: @jaydari_hazillar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-12-27 05:01:16
#ибрат

(Аёллар учун)

Оғриб қолса бир ерим,
Ачинмас ҳатто эрим!
Ётиб қолсам, қарар ким?
Ўзим ўзимга керак...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
34.9K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-12-26 19:28:01 #сарказм

Бой ва ривожланган давлатларда қиммат мошина хайдашнинг лаззати жуда оз, тез зерикасиз, ўзингиздан бошқага қизиғи йўқ.

Аммо, Ўзбекистонда қиммат мошина ҳайдаш яхши инвестиция, мунтазам эгони кўтариб турувчи, ўзгалар олқишини, эҳтиромини ва маҳлиёлигини таъминловчи манбадир. Ҳамма сизга қайрилиб қарайди, йўлда сизга йўл беради, айниқса ёшроқ бўлсангиз, жононлар атрофингизда парвона бўлади. Сизга аслида лойиқ бўлганингиздан ўн карра яхшироқ муомала қилишади. Ҳар мошина миниб кўчага чиққанингизда қуруқ қайтмайсиз, албатта, сиздаги серотонин, допамин ва андреналин каби гормонлар қўзғалади, бу маркабга эгаликдан мамнунлик ва сурур ҳосил бўлади. Шунинг учун нима қилиб бўлса ҳам қиммат маркаб олишга ҳаракат қилинглар, кетган сарф-харажатига арзийди...

Фаиздин Мўмин

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
31.3K views16:28
Ochish/sharhlash
2023-12-26 18:01:56 #ибрат

СИЗ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАСИЗМИ? БУНИ ЕТТИ НАРСА БИЛАН БИЛИБ ОЛАСИЗ!

1.Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан ғийбатдан бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни, Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.

2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик ҳис қилмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад, кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг расули буюради: Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.

3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда
ҳам бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани қўлига киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди . Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг расули буюради: - Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Оллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.

4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг расули буюради: - Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром луқма тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.

5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган: - Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.

6. Оёқда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.

7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
36.6K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-12-26 17:37:50 #ибрат

Уч нарса бор. Буни ҳаргиз унутма:
• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• ризқнинг сенга келиши кечиккан патда истиғфор айтишни;
• бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) деб айтишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
31.4K views14:37
Ochish/sharhlash
2023-12-26 17:35:00


Ҳамма жойда ва ҳамма вақтда тоза шарбат ичишга нима дейсиз!?

Бизнинг МИНИ БЛЕНДЕРларни ўзингиз билан исталган ерга олиб боришингиз ва исталган вақтда мазали шарбатлар тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун шунчаки буюртма берсангиз кифоя!

Ўз нархи: 137 000 сўм;
Акция нархи: 79 000 сўм

  ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
24.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2023-12-26 12:41:21 #ибрат

Хеч қачон маҳзун бўлма!
Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йўқотасан

Ҳеч қачон маҳзун бўлма!
Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади.
Орзу умидларинг йуқ бўлади

Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб , дўстингни маҳзун қилади. Қайгу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан...

Маҳзун бўлма!
Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади ...

Маҳзун бўлма!
Чунки қайғу, ғам йуқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни қайтармайди, фойда келтирмайди...

Маҳзун бўлма!
Чунки қайгу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

Маҳзун бўлма!
Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор... Мингани уловинг йуқ бўлса, оёғи шол бўлган одамлар бор

Маҳзун бўлма!
Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг , шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум булган...

Маҳзун бўлма!
Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт... Хато қилган бўлсанг, ислоҳ қил. Аллоҳнинг раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир...

Маҳзун бўлма!
Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашиб, вужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.

Маҳзун бўлма!
Чунки Қазои-Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган , бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма!

Маҳзун бўлма!
Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса, хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.

Маҳзун бўлма!
Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор... Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

Маҳзун бўлма!
Касаллик албатта кетади, мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади, албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма ...

Маҳзун бўлма!
Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади...

Маҳзун бўлма!
Чунки сенга қилган битта хасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпроқ, ин шаа Аллоҳ. Лекин қилган гуноҳинггачи - биттагина жазо берилади...

Маҳзун бўлма!
Сенда энг катта неъмат бор, чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан... Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма.

Маҳзун бўлма!
Чунки сен хаётнинг енгил - оғир, иссик, - совуқ, фақир ва бой холатингда хам фойда устидасан... Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам
айтганларидек:
- Мусулмон одам яхшилик келса, шукр қилиб, савоб олади, машаққатли кун келса, сабр қилади, яна савоб олади ...

Маҳзун бўлма!
Ахир сенда Қуръон бор! Зикр, дуо бор! Ахир сенда Намоз, амри-маъруф, садақа ва
бошқа савобли амаллар бор

Ким ҳоҳларди дунёда Иймонингни берасан эвазига дунёдаги хамма нарсани бераман деса, қайси мўмин алмаштирарди!?

Одамларга зулм қилаётган, хақларини еяётган, туҳмат қилаётган, бўхтон қилаётганлар хам бир куни ўлади! Зулм кўрган, Сабр қилган, савоб умид қилган кишилар хам ўлади! Лекин Аллоҳнинг хузурида ким ютуқда бўлади?

Дунё ҳаёти вақтинча, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек :
- Дунё бир соатлик йўлдир... Ким ўлмайди ?

Маҳзун бўлма!
Ахир қора булутларни тарқаганини, қоронгу тунни ёришганини, шамолларни тўхтаганини кўрмаганмисан.. ИншаАллoҳ машаққатларинг роҳатга, ҳаётинг ёруғликка, келажагинг неъматга тўлиб боради, ИншааАллoҳ ...

Маҳзун бўлма!
Агар олдингда чора қолмаса, йўллар беркилиб, умидсизлик бостириб келса, ё АЛЛОҲ дегин!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
41.2K views09:41
Ochish/sharhlash
2023-12-26 12:12:23 #ибрат

ШАЙТОН АРАЛАШДИ

Ривоят қилинишича, бир киши ҳазрати Абу Бакр Сиддиқни ҳақорат қилди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўша жойда эдилар. У зот бўлаётган воқеадан ажабланиб, ҳатто табассум ҳам қилдилар. Ҳалиги кимса ҳақоратни жуда кўпайтириб юборгач, Абу Бакр ҳам унга бир-икки оғиз гап билан жавоб қайтардилар. Шунда Набий алайҳиссаломнинг жаҳллари чиқди ва жойларидан туриб кетдилар. Абу Бакр ҳам ортларидан эргашиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, у мени сўкканида индамай ўтирган эдингиз, баъзи сўзларига жавоб қайтарганимда эса, ғазабланиб, туриб кетдингиз? – дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
– Олдин ёнингда бир фаришта туриб, ҳақоратларни сендан қайтараётган эди, бир-икки сўз айтганингдан кейин фаришта кетиб, шайтон келди, мен шайтон бор жойда ўтирмайман, – дедилар.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
38.5K views09:12
Ochish/sharhlash
2023-12-26 11:28:00 #ибрат

• Сизга руҳ пуфланганда бир аёл қорнида бўласиз...
• Йиғлаганингизда бир аёл қучоғида бўласиз...
• Ошиқ бўлганингизда бир аёл қалбида бўласиз...
• Уларга чиройли муомилада бўлинг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
33.2K views08:28
Ochish/sharhlash
2023-12-24 19:52:03
#ибрат

Мол-дунё, мансаб ортидан қувиб оқибатдан айрилиб қолманг. Бир пасда ҳаёт тошқин дарё каби ўтиб кетар экан...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
13.9K views16:52
Ochish/sharhlash
2023-12-24 08:06:07
#сарказм

"Токиё"нинг ўзбекча талқини...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
45.6K views05:06
Ochish/sharhlash