Get Mystery Box with random crypto!

Нишондаги гаплар ташрифномаси

Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси Н
Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси
Kanal manzili: @nishondagi_gaplar_tegadi
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 461
Kanalning ta’rifi

Бироз танқид, бироз киноя, бироз ибрат ва бироз кулги... Нишонига, албатта, урамиз!
#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги
Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Лойиҳамиз: @jaydari_hazillar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-12-19 16:42:36
Қатра-қатра йиғилиб, дарё бўлур...

Кўпчиликда пул бўлади, лекин уни жамғара олмайди. Энди бу муаммо эмас!

Бизнинг жамғарма қутиларимиз сизга хоҳлаган суммангизни йиғиб олишда ёрдам беради!

Нархи атиги: 107 000 сўм

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
29.7K views13:42
Ochish/sharhlash
2023-12-19 08:53:57
#кулги

Шу фикрга нима дейсизлар...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
60.7K views05:53
Ochish/sharhlash
2023-12-19 08:17:13
#сарказм

Коррупцияга қарши қақшатқич кураш қилибдилар-ку амақимиз...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
44.6K views05:17
Ochish/sharhlash
2023-12-18 00:44:13 #ибрат

18 декабрь — Халқаро мигрантлар куни

МУСОФИРДА ЮРГАНЛАРГА САБР БЕРСИН

Уйғонасиз юртингизда дил хотиржам,
Имкон бўлса ҳар ким юртдан ризқин терсин.
Соғинчига топилмайди бирор малҳам,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Бир куни тўқ, бир куни оч бўлиши бор.
Бирозгина тин олмоққа бўлади зор.
Ким тутади ич деб ёвғон, бўлса бемор.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Хавотирда ўтказар ҳар лахзасини,
Унутишга мажбур баъзан лахжасини.
Кўзга суртар топган ҳар бир ақчасини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

"Боргунимча онам омон" бўлсин дейди,
Олисларда отасининг ғамин ейди.
"Келинг" деса боласига нима дейди.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Ҳаловатсиз узун тунда ўйлар сурар,
Оиласин, жигарларин қачон кўрар.
Дуосида ўз-ўзига сабр тилар.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Ким қоралар, ким маъқуллар кетганини.
Ҳар ким ўзи билар, ўздан ўтганини.
Битта-битта йиғиб, ҳалол топганини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Соғинади ўз юртининг ҳавосини.
Тўйларини, карнай-сурнай садосини.
Бекитолмас ичдан тошган нидосини,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Қўрқиб қарар уйдан бўлган қўнғироққа,
"Тинчмикин" деб, ўзин тутар шум сўроққа.
"Қайтар эдим туриб олсам сал оёққа".
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Кўрмаябди ўғилчасин ўқишларин,
Қизи дадам дея, шеърлар тўқишларин.
Тугатсайди, охири йўқ шу ишларин.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Соғинчлардан ранг-у, рўйи бўлмай сомон,
Қўни-қўнжи тўлиб уйга қайтсин омон.
Асл бойлик оиладир, иссиқ макон.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Дилобар Уролова

Мусофирда юрганларни Аллоҳ паноҳида асрасин!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
59.5K viewsedited  21:44
Ochish/sharhlash
2023-12-17 19:05:00 #сарказм

Душман билан жанг қилиш учун кетаётиб устидаги совути оғирлик қилиб қолиб ечиб ташлади. Кейин қиличи оғирлик қилиб қолди, уни ҳам ташлаб юборди. Сўнг егулик ва ичимликлар оғир туюлди, уларни ҳам улоқтириб қутулди...

Охир-оқибат ҳолдан тойиб оч-наҳор, ташна ҳолда душманга йўлиқди. Энди қандай енгади уни?!

Шунинг сингари кимгаки ЗИКРЛАР оғирлик қилса, ташлаб қўйса; СУННАТЛАР оғирлик қилиб, тарк этса; МУСТАҲАБЛАР оғир туюлиб, бажармай қўйса; кейин ФАРЗЛАРНИ ўз вақтидан кечиктира бошласа-да; сўнгра шайтон менга ҳукмрон бўлиб олди, дея нолиса... Тўғри бўладими?!

Эй бечора! Душман сени енгишидан бурун ўзинг енгилиб бўлдинг-ку!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
36.4K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2023-12-17 18:31:49 #ибрат

Бундан бир хафта олдин икки жанозада қатнашдим. Бири пешинда, иккинчиси асрда бўлди. Аллохга қасамки, асрда қабрга кузатиб қўйганимиз маййит, пешиндаги жанозада биз билан қабристонга бориб, маййитни кузатиб қўйган киши эди.

Мен уни танимадим. Жанозага чақирилганимда маййит хақида сўрадим. Менга: "Пешиндаги жанозада иштирок этган киши" деб у кишини эслатишди. Шунда мен айтдим: "Субханаллох, мавъизани пешинда ер устида, асрда ер остида эшитибди!"

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
34.3K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-12-17 18:05:45 #ибрат

Донишманддан сўрадилар:
— Инсон қалби хақида жуда кўп тушунча мавжуд. Шундан энг соддасини айтиб беринг.

Шунда донишманд жавоб ўрнига ўқувчисини бир хонага етаклади. У хона ичи жуда гўзал ва ўртада стол устида бир коса овқат турарди. У овқатдан хушбўй ҳид таралар эди. Шундоқ билиниб турар эди у овқат лаззатли экани. Сўлаги оқиб овқатдан тaтиб кўргиси келди.

Донишманд ўқувчисини бу хонадан етаклаб олиб чиқиб, иккинчи хонага таклиф қилди. Иккинчи хонага киришган эди ҳамки, у хона сассиқ бадбўй ҳидга чидаб бўлмас даражада эди. Ўртада столда косада овқат, аммо у косадаги овқатни бадбўй сассиқ ҳиди ҳамма ёққа анқиган эди. Иштаҳалар ёпилиб, у хонадан тезроқ чиқиб кетишга шошилди....

Ташқарига чиққанидан сўнг донишманд деди:
— Биринчи хона — гўзал қалбли инсон вужуди. Косадаги лаззатли таом уни қалби. Хар қандай одам ундан тотиб кўргиси келади. Иккинчи хона — ёмон қалбли кимса вужуди. Косадаги бадбўй сассиқ таом уни қалби. Ҳар кандай инсон у овқатни тотиб кўришдан бош тортиб қочадилар.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
35.1K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-12-17 18:00:09
Бугун сизга тавсия қилмоқчи бўлган каналим эгасининг ўз олдига қўйган мақсади:

"Одамларнинг вақтини ўғирламаслик ва фойдали контент улашиш"дир.

Ҳар битта контентни ўтказиб юбормай кузатишингизни тавсия қиламан.

Айтганча бу канал орқали сиз ҳам гапира оласиз, хатто истеъдодингизни намоён қила оласиз. Қандай қилиб эканини каналга кириб билиб олинг!!!

https://t.me/odamlar_orasida2
25.4K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-12-17 17:36:01 #ибрат

• Бир ёш бола: "Менда сизга аталган катта маблағ бор" деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, "Ўн сўм берса керак" деб ўйлайсиз.
• Агар банк мудири: "Менда сизга аталган катта маблағ бор", деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, "Миллион сўм берса керак" деб ўйлайсиз.
• Агар подшоҳ: "Менда сизга аталган катта маблағ бор" деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, "Миллиард сўм берса керак" деб ўйлайсиз.
• Шундай экан, оламларнинг Робби Аллоҳ азза ва жалланинг "Солиҳ бандаларим учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис қилмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим" деган сўзини ўқиб, нима деб ўйлаяпсиз?!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
37.3K views14:36
Ochish/sharhlash
2023-12-17 17:01:01
#сарказм

Умрингизни ноўрин баҳслар билан ўтказиб юборманг. Акс ҳолда, мана бу моллардан фарқингиз қолмайди...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
44.4K views14:01
Ochish/sharhlash