Get Mystery Box with random crypto!

Нишондаги гаплар ташрифномаси

Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси Н
Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси
Kanal manzili: @nishondagi_gaplar_tegadi
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 461
Kanalning ta’rifi

Бироз танқид, бироз киноя, бироз ибрат ва бироз кулги... Нишонига, албатта, урамиз!
#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги
Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Лойиҳамиз: @jaydari_hazillar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 506

2021-07-19 03:41:59 АРАФА КУНИ

"Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.
Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.

АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир.

Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр.
(Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.)"

Имом Термизий ривояти

Арафа куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
72.1K views00:41
Ochish/sharhlash
2021-07-18 18:30:00 ​​Фарзандингиз илк бор музқаймоққа етарли пул ишлаб топганида, шундай қилинг:
1. У музқаймоқни паққос туширишидан олдин ундан музқаймоқни тортиб олинг ва 20%ини еб қўйинг.
2. Фарзандингиз сизга ҳайрон бўлиб қараб турганида яна 30%ини еб қўйинг.

Шундан кейин, қолган музқаймоқни унинг қўлига тутқазинг ва давлат ҳар бир кишининг ишлаб топган пуллари билан шундай қилишини, у топган пуллар билан ҳам шундай бўлишини унга тушунтиринг.

Агар ҳар бир ота-она шундай қилса, мамлакатда давлат ўз пулларига эга эмаслиги, у фақатгина солиқ тўловчиларнинг пулларига эгалик қилишини тушунадиган авлод вояга етишига умид бор. Солиқ тўловчилар эса давлат амалдорлари уларнинг пулларини қандай сарфлаётганини кузатиб тура олади эмас, балки кузатиб туришлари шарт.

Маргарет Тетчер - Буюк Британиянинг бош вазири (1979-1990)

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
64.0K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-07-18 13:47:00 - Мутахассислар айтишича, одамларнинг ҳаёти анча яхшиланиб, турмуш тарзи ўсиб боряпти экан.
- Одамлар буни аксини айтишяпти-ку!
- Одамлар мутахассис эмас-да...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
61.9K views10:47
Ochish/sharhlash
2021-07-18 12:30:01 ​​​​Индонезия мактабларида ҳафтада бир маротаба болаларга оналарининг тирноқларини олдириб, оёқларини ювдириб, онани қадрлаш ўргатилар экан.

Биз эса битта тадбирча ўтказиб, тўртта шеър айттириб турайлик-чи, ҳаммаси яхши бўлиб кетади...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
75.7K views09:30
Ochish/sharhlash
2021-07-18 10:30:00 Бир подшоҳнинг 10 та ўғли бўлган экан. Кунлардан бир кун уруш бўлиб, ўғиллари жангга сафарбар бўлишибди. Шунда катта ўғли оламдан ўтганининг хабарини қилишганда:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Маълум бир вақт ўтгандан кейин яна бир ўғли оламдан ўтибди. Унинг хабари берилганда ҳам:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Бирин-кетин бошқа ўғиллари ҳам ҳалок бўлиб. Уларнинг хабарига ҳам бир муносабат билдирибди. Бироқ, кенжа ўғлининг ҳалок бўлганининг хабарини беришганда дод солиб йиғлаб юборибди. Шунда:
– Олампаноҳ, шунча ўғлингиз ҳалок бўлганида йиғламаган эдингиз, нимага айнан кенжангиз ҳалок бўлганида йиғлаяпсиз? Ёки уни бошқаларидан ортиқ кўрар эдингизми? – деб сўрашибди.

Подшоҳ:
– Аслида, ҳаммасини бирдек яхши кўраман. Бироқ, кенжа ўғлим бенамоз эди. Шунга унинг нариги дунёда қандай жавоб беришини ўйлаб йиғлаяпман... – деб жавоб қилибди.

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, ўлим даҳшат эмас, бенамоз бўлиб ўлиш ҳақиқий даҳшат.

Фикр қилинг, биродарлар! Фикр қилинг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
72.7K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-05-24 22:15:00
Ҳамма "5" баҳога ўқисин, деб ният қилишганди...

P.S.: Бугун 25 май! Битирувчиларга юборамиз!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
11.2K views19:15
Ochish/sharhlash
2021-05-24 19:30:00 Бир куни устоз ўз ўқувчиларидан улар ёмон кўрадиган одамларнинг исмини қоғозга ёзишларини сўради. Улар бу ишни бажариб бўлгач, устоз уларнинг ҳар бирига қоғозда нечта исм ёзилган бўлса, эртага ўзлари билан ўшанча помидор олиб келишларини буюрди.

Баъзи ўқувчилар халтачада икки дона помидор олиб келишди, бошқалари учта, бешта ёки ҳаттоки ўнта. Улар бу помидорларни икки ҳафта давомида ўзлари билан олиб юришлари керак эди. Аммо 2 кун ўтар-ўтмас, ўқувчилар айнишни бошлаган бу сабзавотларнинг ҳидидан нолий бошлашди. Ўқувчиларнинг бир нечтаси ўзлари билан ўнлаб помидорларни олиб юришга жуда қийналишар эди. Уларнинг ҳиди жуда кучли ва ўткир эди.

Бир ҳафтадан сўнг устоз барча ўқувчиларни йиғиб, уларнинг шикоятларига яна қулоқ тутди ва деди:
— Бу нимага ўхшайди, биласизми? Бу сизга баъзи одамлар ёқмаганида ўз қалбингизда олиб юрган нарсага жудаям ўхшайди. Нафрат туйғуси қалбни кемиради ва уни касал қилади. Агар сиз бир ҳафтадан сўнг айниган помидорларнинг ҳидига чидай олмаётган бўлсангиз, сиз ҳар куни ўз юрагингизда, қалбингизда олиб юрган хусумат, адоват, аламларнинг бадбўй ҳидини тасаввур қилиб кўринг-а! Қалб — бу шундай гўзал боғдирки, уни ёввойи ўтлардан мунтазам тозалаб туриш керак, яъни сизни ғазаблантирган одамларни кечиришингиз керак. Бу унда ҳақиқатда эзгу ишлар учун жой очиб беради.
Ҳаётдан ҳар нарсани олаверманг, фақат энг яхшисини олинг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
31.2K viewsedited  16:30
Ochish/sharhlash
2021-05-24 19:00:35
#Тавсия

Кайфиятингизни кўтариш учун телеграмда янгича форматдаги “Хоким Бува” канали.

Каналдаги ичак узди расмлар ҳар қандай одамни кулдиришга қодир...

КАНАЛГА КИРИШ

https://t.me/joinchat/wsbUeXBA2FNiNGMy
27.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-05-24 15:00:21 — Ароқнинг закускасига нима олдинг?
— Колбаса олдим.
— Чўчқа гўшти аралашмаган эканми? Ҳаром нарса еб қўймайлик.

P.S.: Ҳаромнинг катта-кичиги бўлмайди!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
45.2K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2021-05-24 14:00:32
Сайёрамиздаги ҳеч қандай пулингизга бориб бўлмайдиган 5 та жой

1. Морган ороли.
Бу ерда 5 мингга яқин маймун яшайди. Уларнинг барчаси герпеснинг (тери касаллиги) ташувчиси. Касалликка йўлиқмаслик учун одамларга оролга ташриф буюриш тақиқланган.

2. Лаксо ғори.
Ғор деворларида 17 минг йил аввал чизилган расмлар топилган. Кейинчалик ғорда одамларни бўлиши тақиқлаб қўйилган, сабаби..
Давомини ўқиш
40.0K views11:00
Ochish/sharhlash