Get Mystery Box with random crypto!

Нишондаги гаплар ташрифномаси

Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси Н
Telegram kanalining logotibi nishondagi_gaplar_tegadi — Нишондаги гаплар ташрифномаси
Kanal manzili: @nishondagi_gaplar_tegadi
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 461
Kanalning ta’rifi

Бироз танқид, бироз киноя, бироз ибрат ва бироз кулги... Нишонига, албатта, урамиз!
#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги
Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Лойиҳамиз: @jaydari_hazillar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 503

2021-07-26 19:30:00 Бир яҳудий бир мусулмонни меҳмонга чақирди. Меҳмонга узум қўйди. Мусулмон узумни еди. Кейин яҳудий унга хамр (маст қилувчи ичимлик) келтирди. Мусулмон хамрни ичмади. Яҳудий мазах қилиб:
- Сиз мусулмонлар жуда ғалатисизлар. Узумни ҳалол дейсизлар, хамрни ҳаром дейсизлар. Ваҳоланки, бу хамр шу узумдан тайёрланади-ку! - деди. Шунда мусулмон яҳудийдан:
- Хотининг борми? - деб сўради.
- Ҳа, - деди.
- Чақир хотинингни! - деди. Яна мусулмон ундан:
- Қизинг борми? - деб сўради.
- Ҳа, - деди.
- Қизингни ҳам чақир! - деди. Кейин яҳудийга қарата: -Кўрмайсанми, Аллоҳ сенга хотинингни ҳалол қилиб, қизингни ҳаром қилди. Ваҳоланки, қизинг хотинингдан туғилган, - деди. Яҳудий:
- Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ, - деб мусулмон бўлди.

Абдул Азим Зиёуддин

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
65.9K viewsedited  16:30
Ochish/sharhlash
2021-07-26 15:31:56  Бир ташкилотга янги раҳбар тайинланибди. Эски раҳбар эса кетиш олди янгисига учта қоғозча берибди ва ҳар сафар бошига иш юзасидан муаммо тушганида навбати билан ўқишни тайинлабди.
 
Янги раҳбар роса маишатга ўч экан. Еб-ичиб, ташкилотни абгор ҳолатга келтирибди ва бирдан текширувчилар келадиган бўлиб қолибди. Нима қилишини билмаган раҳбар ноилож биринчи қоғозчани очибди. Унда “Ҳамма айбни ўзингдан олдинги раҳбарга тўнка, ҳозир жон куйдириб ишлаётганингни ва тез орада ташкилотни оёққа турғизишни ваъда бер” деб ёзилган экан. Раҳбар ёзилганидек қилибди ва текширувлардан эсон-омон ўтиб олибди.
 
Маишат қилиб юрганида яна текширувчилар келибди ва яна иккинчи қоғозчани очишга мажбур бўлибди. Унда эса “Ҳали ёшлик қилганингни, келгусида тажрибангни ошириб, камчиликларни бартараф этишни ваъда бер” деб ёзилган экан. Раҳбар ёзилганидек қилиб, текширувлардан яна қутилиб кетибди.
 
Раҳбар яна маишат қилиб юрганида яна текширувчилар келиб қолибди. Сўнгра учинчи қоғозчани ҳам очишга мажбур бўлибди. Унда “Учта қоғозча билан ўрнингга битта раҳбар топ!” деб ёзилган экан.
 
P.S.: Худдики бу воқеа бизнинг амалдорларга атаб айтилгандек, бироқ “учинчи қоғозча” ҳеч талаб қилинмаётгани чатоқ-да!!!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
55.8K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash
2021-07-26 10:04:00
Бу дунё сизгача ҳам бўлган, сиздан кейин ҳам тўхтаб қолмайди...

Фикр қилинг!!!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
56.1K views07:04
Ochish/sharhlash
2021-07-26 07:30:05 Гуруч сувли ерда етиштирилса ҳам, таркибида заррача сув йўқ.

Тарвуз қуруқ ерда етиштирилса ҳам, асосий қисмини сув ташкил этади.

Аллоҳ сабабларга муҳтож эмас: истаса, сабабларни тескари қилади...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
62.4K viewsedited  04:30
Ochish/sharhlash
2021-07-25 19:30:00 ШЕР ВА АЁЛ

Бир куни амирни ҳузурига бир аёл ўз хожасидан (эридан) шикоят қилиб келади ва ундан ажрашмоқчилигини айтади. Шунда амир аёлга шарт қўяди:
– Сен тирик ва соғлом шерни бўйнидаги узун ёлидан келтирсанг, масалангни ҳал қиламиз. Фақат сен ўзинг шердан у ёлни қирқиб олишинг керак.

Аёл ҳеч нарсага тушунмайди, аммо иложсиз амирни шартига рози бўлади.
Шу кундан бошлаб, шерлар ҳақида астойдил ўқиб ўргана бошлайди. Шерларни қандай қўлга ўргатиш, шерлар нимани хуш кўриши, уларга қандай муомала қилиш ҳақида. Аёл ва, ниҳоят, шерни қўлга ўргатиб, унинг ёлидан қирқиб олиб амирни ҳузурига боради. Шунда одил амир айтади:
– Эй ожиза аёл! Бир одамхўр жониворга меҳр бериб қўлга ўргатибсану, ўз эрингга меҳр бера олмабсан-да. Бир ваҳший шер ҳақида ўқиб ўрганиб, у нимани хуш кўради, қандай вақт қандай муомала қилиш кераклигини ўрганиб билибсану, болаларинг отасини хулқини ўзлаштирмабсан-да. Наҳотки, ваҳший, ақли йўқ шерни йўлга солган ақлинг бир эркакни йўлга сололмаса – деди.

Аёл ўз хатосини англаб, уялганча ортига қайтди.

P.S.: Муҳтарама аёллар, ҳаттоки, шерни ҳам қўлга ўргантса бўлади. Шердек эр нима бўлибди!?

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
66.1K viewsedited  16:30
Ochish/sharhlash
2021-07-25 12:12:26 Аллоҳ сени эшитади...

Ҳеч қачон "Ёмон яшаяпман" дема. Аллоҳ сени эшитади ва айтади: "Сен ёмон яшаш нималигини билмайсан" ва сенга ёмонроғини кўрсатади...

Ҳар қандай вазиятда, нима бўлишидан қатъи назар доим "Яхши яшаяпман" деб айт. Шунда Аллоҳ айтади: "Сен яхши яшаш нималигини билмайсан" ва сенга яхшироғини кўрсатади...

Фикр қилинг!

Ибрат учун бошқаларга ҳам тарқатинг!!!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
80.9K viewsedited  09:12
Ochish/sharhlash
2021-07-25 10:30:00 Бир куни Муниса Ризаева магазинга кириб, ерга қараб:
- Кечирасиз, бир нимани сўрамоқчи эдим, - дебди.
- Сўранг, сўранг. Мана, менга қараб сўранг, - дебди сотувчи.
- Кечирасиз, ойим эркак кишининг кўзига тик қарама, деб ўргатганлар...
- Вай, шунақа хотининг бўлсами... Сўранг, синглим, нима керак?
- Ҳалиги, сизларда ароқ борми?...

P.S.: Шунақа қизлардан эҳтиёт бўламиз, йигитлар!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
55.0K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-07-24 19:00:37 Муҳаммад Али: ”Боксчидан кўра, мен кўпроқ мусулмонман”.

Олтин медални ютганимдан сўнг оқ танлиларни ўз ўрнига қўйиб қўяман деб ўйладим ва "Downtown" ресторанига кириб келдим. У ерда қора танли инсон овқатлана олмас эди. Олтин медаль, олимпия чемпиони бирор нима буюртма қилмоқчи эдим. Мен ҳаммаси жойида, мен камбағал эмасман дедим. Лекин мени шундай бўлсада ресторандан ҳайдаб юборишди. Жуда ҳам хафа бўлдим.

Мен дарё қирғоғига бориб, олтин медалимни сувга улоқтирдим. Мен Муҳаммад Пайғамбар ва Ислом динида ирқчилик йўқлиги ҳақида эшитган эдим. Кейин масжидга бордим, оёқ кийимимни ечиб, масжид ичига хафа ҳолатда кирдим. Ҳамма жим ўтириб намоз вақтини кутишар эди. Мен уларни кузата бошладим. Ўз кўзларимга ишонмадим.

Оқ танлилар қора танлилар билан гаплашишар, бирга кулишар ва ибодат қилишар эди. Мен буни кўриб жуда ҳам қувондим. Мен оқ танли қора танлини қучоқлаганини кўрдим ва бу мен учун чақмоқ зарбасидек бўлди. Мен уларни кузатаётганимда, ёнимга масжид имоми келди ва сени олдин бу ерда кўрмаган эдим, дея сўз бошлади. Мен эса мусулмон бўлишни хоҳлашимни айтдим ва имом: албатта намоздан сўнг, деди. Намоздан кейин у мени олдига чорладида ва тан оласанми "Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва расули". Мен: "Ҳа" дедим. Қолганлар эса "Аллоҳу Aкбар" дея қичқиришди.

Мен йиғлаб юбораман деб ўйламаган эдим, кўпчилик ва ҳатто имом ҳам йиғлаб юборди. Мени табриклаб бағирларига босишди, исмимни Муҳаммадга алмаштирдим. Мен буюкликдан ҳам устун бўлдим ва ҳатто чемпион бўлганимда ҳам йиғламаганман, лекин мусулмон бўлган куним йиғлаб юбордим. "Мен боксчидан кўра кўпроқ мусулмонман".

Абу Абдулвадуд

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
28.7K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-07-24 18:30:01
#дахшат
Дунёдаги энг катта итни курганмисиз?

Бу ит дунёдаги энг катта итлардан бири хисобланади

Вактни кетказмасдан тезрок видеони куринг

Видеони куриш учун пастдаги тугмани босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAFe9z8702GWsz_Lgbg
24.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-07-24 17:12:02
Хитойлик олим Ли Шян Пак Covid-19 вируси ҳақида дунё аҳли билмаган сирларни маълум қилди. Сиз ҳам бу вирус билан боғлиқ ҳайратлантирувчи сирларни билиб қўйганингиз маъқул...

Бошқаларни огоҳлантириб қўйинг!!!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
39.6K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash