Get Mystery Box with random crypto!

#neojadidchilik танқидларга маҳкум ва мухтож. Тушунмовчилик ва | NeoJadid

#neojadidchilik танқидларга маҳкум ва мухтож. Тушунмовчилик ва туҳмат аралаш танқидлар ҳам бўлиши табиий экан. Имкон борича ҳаммасини кўриб, тадқиқ қилинади. Қайси бирига жавоб беришни танлашда қийинчилик бор. Чунки вақт оз, бу дискурсда фиклашиб кўрмоқчи бўлганлар оз, мурожаат ва сўровлар кўп. Муҳими - #neojadidchilik асл мақсади ва маслагини етказишдан чалғитидагиан ёзишма-айтишмаларга берилмаслик.

Танқидлар орасида нохолис ёндашув учрай бошлади. Холислик ноёб нарса, чунки у қийин. Чунки холислик кишидан нафсий амбицияларни четга суришни талаб қилади. Холислик мавзуга олинган гапларни аслича ўрганишни талаб қилади, тасаввурни фактдан ажратишга мажбурлайди, изчил фикр юритишга ундайди. Эҳтиросга берилиш эса жуда осон. Эҳтиросли реакция киши ўта қадрлайдиган ёки қаттиқ нафратлантирадиган нарсаларга ва айниқса туб манфаатларига тегиб кетилганда намоён бўлади. Шахсан ўзим неожадидчилик рамзи ва ғояларини ўз эҳтиросларимга қурбон бўлишига йўл қўймасликка қарор қилдим. Ҳақоратлар ва туҳматларга табиий жараёндек қарашга ўрганиш керак. Келаётган танқидларни теран назар билан қабул қилишга уринаман, хатолар кўрсатилса, уларни ҳам тузатиш зарур бўлади.

Асосли эътирозлар ва кучли саволлар фейсбук, телеграм ва твиттерга изоҳ шаклида, шахсийда ва алоҳида постларда кўпайиб қолди. Бу мурожаатлар шунчалик қадрлики, неожадидчилик ғояларини жамоатчиликка тушунарли қилиб шакллантиришга имкон беради. Одамлардан янги ғояларни кўриб чиқишни истаган тараф бу ғояларнинг жорий муаммоларга жавоб-ечим эканлигини кўрсата билиши керак.

Мана шу олдимизда турган асосий вазифа. Фикрни жамлаб, ақлни ишлатиб, қаламни созлаймиз. Янги матнлар, насиб қилса, яқин истиқболда.

Жамшид Муслимов