Get Mystery Box with random crypto!

Nazarmahram_uz ☪️

Telegram kanalining logotibi nazarmahram_uz — Nazarmahram_uz ☪️ N
Telegram kanalining logotibi nazarmahram_uz — Nazarmahram_uz ☪️
Kanal manzili: @nazarmahram_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.71K
Kanalning ta’rifi

Andijon viloyati Shahrixon tumani "Sulaymonbek" jome' masjidi imom noibi Farxodbek domla Qodirovning rasmiy telegram kanali.
Kanalimizda:
📚 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫
📖 Ibratli hikoyalar
📃 Hikmatli so'zlar
🎵 Go'zal qiroatlar
📝 Avliyolar xayoti
🤲 Duolar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2022-08-29 17:27:25 #Насиҳат

Ортингизга бир қаранг! Кимлар келди, кимлар кетди. .••┄┄┄❅┄┄┄•••
Nazarmahram.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ㅤㅤㅤ
549 viewsФарходбек Домла, 14:27
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:50:22 ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг, яқинларингизга ҳам улашинг.
558 viewsФарходбек Домла, edited  13:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:50:22 ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг, яқинларингизга ҳам улашинг.
530 viewsФарходбек Домла, edited  13:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:40:47
Дунёда яхши инсондек кўриниб, охиратда муфлис бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

Имом Шаароний роҳимаҳуллоҳ
(Муфлис - охиртага савоблар билан бориб, ҳаммасидан маҳрум бўлиб, гуноҳкор бўлиб қолган киши)

Каналга аъзо бўлинг
581 viewsФарходбек Домла, edited  10:40
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:39:54
Ризқ Аллоҳдан, ташвишланманг!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қуръони каримнинг тўқсонта жойида Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига ризқ беришни Ўз зиммасига олганини ва улар учун аниқ ўлчаб қўйганини ўқидим. Фақат биргина жойда шайтон фақирликни ваъда қилишини учратдим.

Нега биз рост сўзловчи Роббимиз - Аллоҳнинг тўқсонта гапига шубҳа қилиб, ёлғончи каззоб - шайтоннинг биргина гапига ишонаверамиз?

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Nazarmahram.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ㅤㅤㅤ
578 viewsФарходбек Домла, 10:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:44:02 ВАЪЗ.

Одамлар масжидга намозни жамоат билан ўқиш учун борадилар. Шундай кишилар ҳам борки, музлатгични ўчириш ёки ёқишни назорат қилиш, намоз вақтини эрта ёки кечлигини танқид қилиш, имомнинг қироатини узун ёки қисқа қилганлигини текшириш, намозхонларнинг қиёмда қандай турганларини тафтиш қилиш учун борадилар.
Сиз масжидга хушуъ билан намоз ўқиш учун боринг. Зинҳор бировни танқид қилиш, одамларга ўзингизни кўз-кўз қилиш учун борманг.
Масжидга кираётганингизда шунга ишончингиз комил бўлсинки, масжиддаги бошқа одамлар сиздан кўра тақводорроқ, сиздан кўра илмлироқ ва сиздан кўра Аллоҳга яқинроқ бўлиши мумкин.
636 viewsФарходбек Домла, 07:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:12:58
Аҳли Қуръонлар Аллоҳнинг аҳлидир!. ••┄┄┄❅┄┄┄•••
Nazarmahram.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ㅤㅤㅤ
616 viewsФарходбек Домла, 05:12
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:02:38 ​​Пайғамбаримиз ﷺ ни куринишлари.

1.Урта бўй
эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб
юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг
эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла,
гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари
думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана
аъзолари бир-бирига
мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу
муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти
тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12
газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида
овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор
тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб
ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора
қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил
намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан
туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш
ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй
ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас
эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол
кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ,
такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон
аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли
табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни
ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар
эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг
ўғиллари Фазл (Аллоҳ у
кишидан рози бўлсин) ёрдам
берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...

БУ МАЛУМОТЛАР ХАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДУСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ ЗЕРО УЛАРХАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!


http://Nazarmahram.uz
771 viewsФарходбек Домла, edited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:22:25
ЖАННАТДА ЭРКАКЛАРГА АТАЛГАН ҲУРЛАР НИМАДАН ЯРАЛГАН?

Аллоҳ таоло ҳури ъийнларни:
- Oёқ бармоқларидан тиззасигача заъфарондан
- Tиззасидан кўкрагигача мушкдан, кўкрагидан бўйнигача анбардан
- Бўйнидан бошигача оқ кофурдан яратди
- Агар қараса, юзидан худди қуёш дунё аҳлига нур сочганидек порлоқ нур таралади
- Агар унга қаралса, кийимлари ва терисининг нозиклигидан жигари кўринади
- Бошида хушбўй мушкдан бўлган етмиш минг кокил солланиб туради
- Ҳар бир кокилнинг этагида бир хизматчи қиз кўтариб юради ва: “Аллоҳнинг дўстлари учун қилган амаллари эвазига мукофотдир“ деб нидо қилади“.
- Уларнинг эгнида рионгул (жуда гўзал гул) каби етмиш минг безак бор"

http://Nazarmahram.uz
810 viewsФарходбек Домла, edited  03:22
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:40:42
КИМ БОЙРОҚ

Абдурахмон ибн Авф (р.а.) вафот этганларида, қолдирган бойлиги тахминан 3 103 000 000 олтин динор бўлган.

1 олтин динорда = 4,365 грамм олтин бўлса, у зотнинг жами бойлиги
3 103 000 000 X 4.365 X 39$ = 528 239 205 000 $ (528.2 млрд.$) ни ташкил қилган бўлади.
Бугунги куннинг энг бой миллиардерларидан ҳисобланган Бел Гейтснинг бойлиги 2016 йилда 75 млрд. $ доллар бўлганлигини инобатга олса, ҳазрат Абдурахмон ибн Авф (р.а.) Бел Гейтсдан 7 баробарга бадавлатроқ бўлган экан.

Ҳазрат Абдурахмон ибн Авфнинг (р.а.) тижоратдаги учта тамойили:

1.  Тижорат фақат нақд савдода амалга оширилади. Молни сотиб олишда ҳам сотишда ҳам ўз пулидан фойдаланиш. (насия ёки қарз эвазига эмас).

2.  Юқори даромад кўзламаслик ва молни йиғиб сақламаслик. Фойда ҳаттоки арзимас бўлсада сотганлар. Натижада, йирик пул айланмаси юзага келган.

3.  Фақат ҳалоллик ва росгўйлик билан савдо қилганлар. У зот ҳеч қачон молнинг айбини яширмаганлар. Заррача айби бўлса ҳам харидорни огоҳлантирган.

http://Nazarmahram.uz
809 viewsФарходбек Домла, edited  12:40
Ochish/sharhlash