Get Mystery Box with random crypto!

Nazarmahram_uz ☪️

Telegram kanalining logotibi nazarmahram_uz — Nazarmahram_uz ☪️ N
Telegram kanalining logotibi nazarmahram_uz — Nazarmahram_uz ☪️
Kanal manzili: @nazarmahram_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.71K
Kanalning ta’rifi

Andijon viloyati Shahrixon tumani "Sulaymonbek" jome' masjidi imom noibi Farxodbek domla Qodirovning rasmiy telegram kanali.
Kanalimizda:
📚 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫
📖 Ibratli hikoyalar
📃 Hikmatli so'zlar
🎵 Go'zal qiroatlar
📝 Avliyolar xayoti
🤲 Duolar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 17:00:04
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Nazarmahram.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ㅤㅤㅤ
381 viewsФарходбек Домла, 14:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:51:53
#Ибрат

Сукут сақлашнинг етти фойдаси

— Сукут - ҳеч қандай ҳаракатсиз ибодат
— Сукут - тақинчоқсиз зийнат
— Сукут - салтанатсиз ҳайбат
— Сукут - деворсиз қўрғон
— Сукут - бирор кимсадан узр сўрашга ҳожат йўқ
— Сукут - икки елкадаги фаришталарга истироҳат
— Сукут - жоҳилларнинг айбини яширадиган тўсиқ.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг, яқинларингизга ҳам улашинг.
430 viewsФарходбек Домла, edited  12:51
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:46:17 ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ
1. Қуръоннинг маъноси нима? ЎҚИШ.
2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори
3. Дастлабки тушган куни. Қодир туни.
4. У кимнинг сўзи? Аллоҳнинг.
5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима? Жаброил(а.с)
6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в).
7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи.
Аллоҳ.
8. Уни қандай ушлаш керак? Таҳоратли ҳолда.
9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган? Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал- Худо.
10. Маккада нечта сура тушган? 86 та. 11.Мадинада нечта сура тушган? 28 та.
12. Қанча порадан иборат? 30 та пора.
13.Қанча сура бор? 114 та.
14. Қанча оят бор? 6236 та.
15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган? 2698 марта.
16. Намоз ҳакида неча марта айтилган? 700 марта.
17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган? Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.
18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган? Мухаммад(с.а.в)- 4 марта, Аҳмад(с.а.в)-1марта.
19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган? Пайғамбар Мусо(а.с)нинг.
20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан? Ҳадича онамиз.
21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси? Каъба!
22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? Пайгамбар-Исо(а.с) Мариям ўғли.
23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи. Қиёмат куни.
24. Энг узун сура қайси? Бақара сураси.
25. Энг қисқа сура қайси? Кавсар сураси.
26.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди? 40 ёшда.
27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар? 13 йил.
28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар? 10 йил.
29. Қуръон неча йилда тушган? 22 йилу, 5 ой,14 кун.
30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади? Фотиха
31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси? Фотиха.
32. Энг биринчи сура. Фотиха
33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл. Марям(а.с).
34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган? Намл сурасида.
35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор? 6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.
36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган? 99 та.
37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи? Иброхим(а.с).
38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган? Одам иймонининг синови. 39. Қуръонда номланган месжидлар нечта? 5 та. Улар: Масжид-ул- Харам, Масжид-ул-Зирар, Масжид-ул-Набави, Масжид-ул-Акса, Масжид-ул-Куба.
40. Номи айтилган фаришталар. Жаброил, Микайл, Исрофил, Азройил
387 viewsФарходбек Домла, 12:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:34:49
#мақола

ИХТИЛОФЧИЛАРНИНГ ИШ УСЛУБИ

Мусулмонлар орасида турли ихтилофларни қўзғаётган бемазҳабларнинг фаолиятлари ҳам ўзига хос. Одатда, ихтилофни қўзиган шахс одамларга кўринмайди. Балки ўз одамини юбориб, «фалончига мана бу саволни бер, у ундай деса, сен бундай дегин» қабилида гап ўргатади. Ҳалиги одам унинг айтганини қилиб, мусулмонлар ичида ихтилоф қўзғайди. Бу ҳолат бир эмас, бир неча кишидан, бир неча марта такрорлангандан кейин, ихтилоф тарқалиб, ўз кучини кўрсата бошлайди. Баъзи одамлар, биз нотўғри иш қилаётган эканмиз деб, ихтилофчига ергашади. Бошқалари шубҳага тушади. Учинчиси: «Шу пайтгача қилган ибодатимиз нима бўлди?» дейди ва ҳоказо. Охири, одамлар орасида катта нохушлик содир бўлади…

БАТАФСИЛ ўқинг!
459 viewsMustafo Rahimov, 09:34
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:47:42
وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُم

“Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар”,
("Муҳаммад" сураси, 38-оят).

Суратдаги инсон франсуз режиссери Серж Бар Канн. 70-йилларда, Мавританияда ўзининг филмларидан бирини суратга олар экан, у ер аҳолисининг ахлоқи ва муомалаларидан қаттиқ таъсирланади. Кўп ўтмай Исломни қабул қилади ва исмини Абдуллоҳ Сирож деб ўзгартиради.

Араб тилини ўрганди, Қуръонни ёд олди ва дин илмларини чуқур ўрганди.
Абдуллоҳ Сирож шундай дейди: “Дарҳақиқат, Исломни қабул қилгунимга қадар мен хаста жамиятдаги хаста бир инсон эдим".
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг, яқинларингизга ҳам улашинг.

@Oqmasjid_uz
496 viewsФарходбек Домла, 05:47
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:46:52
ХОТИМАНИ ҲАМ ГЎЗАЛ ҚИЛИНГ!

Агар бирор киши билан алоқангиз узилса, унинг барча сирларини тўплаб, бир жойга яширинг-да, сўнгра у жойни ўзингиз ҳам унутиб юборинг. Шунда хотима ҳам гўзал бўлади. Хотимани гўзал қилиш ҳам мукаррам ахлоқлардан ҳисобланади.

Ҳикматлар чашмаси”дан

@nasihatuz
423 viewsФарходбек Домла, 05:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:33:35 ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...

#Албатта_ўқинг

САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
545 viewsФарходбек Домла, edited  05:33
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:31:38     ҲИКМАТЛАР
Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга унинг учун ажр бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир
.
Гуноҳ қилмаслик тавба қилишдан осонроқ.

Бир киши илм ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўргатиши ҳам амал ҳисобланади.

Аллоҳга қасамки, қай бир банда дўзахга аниқ ишонса, унга кенг дунё тор бўлиб қолади. Мунофиқ эса дўзах гарчи мана шу деворнинг ортида турган бўлса ҳам, унга тушмагунича шубҳа қилаверади.

Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб, зулматда қолсалар, қаёққа юришни билмай ҳайрон қолишади.

Ўлим дунё ҳаётини бир пул қилди. Шу туфайли фаросатли инсонларга қувониш учун ҳеч имкон қолдирмади.

Илм талаб қилинглар, фақат илмни ҳилм (мулойимлик) ва виқор билан яширинглар.

Оқиллар зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга ўтадилар. Қалбларининг гапиришини талаб қиладилар. Ва ниҳоят қалблари ҳикматли сўзларни айта бошлайди.

Дунё кезиб охиратини топганни кўрмадик, лекин охиратини қидириб, дунёсини топганларни кўрдик.

Фикр - яхшилик ва ёмонликларни кўрсатадиган ойна.

Ҳасан Басрий ••┄┄┄❅┄┄┄•••
Nazarmahram.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ㅤㅤㅤ
463 viewsФарходбек Домла, 05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 23:19:04
Мазҳаб борасида Шайх Салоҳ Aбулҳож ҳазратларининг фикри
569 viewsMustafo Rahimov, 20:19
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:59:35 ​​Таҳорат олиб ётишнинг олти фазилати

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
(Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади.


Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
647 viewsФарходбек Домла, 14:59
Ochish/sharhlash