Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг "Алабуга Девелопмент" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрига қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- электромонтажчи
- сувоқчи-бўёқчи
- плитка териш

ойлик иш ҳақи ишбай (бажарилган ишга қараб 60 минг рублдан бошланади);

Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун иш берувчи томонидан кўмаклашилади. Патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш ва фуқаролик паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2022 йил 12 сентябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш манзили:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида.
Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси.

(79) 224-11-60