Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ОАО "РЖД" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ темир йўл қурилиши учун ишчилар "монтер пути" мутахассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 50-70 минг рубл.
иш режими 5/2, кунига 8 соат, ҳафтада 40 соат.
яшаш жойи иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

20-45 ёшгача;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Танлов куни
13.09.2022 йил соат 12-00 да Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиали офисида бўлади (Бандлик бош бошқармаси биносида). Мўлжал:Навоий шаҳри Навоий кўчаси Аква парк рўпарасида.

Мурожаат учун манзил:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).