Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Новый Уренгой шаҳрида автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мутахассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади:

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

18-50 ёшгача;
камида 1 йиллик иш тажриба;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 13 сентябрь соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.


Рўйхатдан ўтиш учун

https://forms.gle/HrqM78pPj5krzwPx8

Эслатма: фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.


Мурожаат учун манзил:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).