Get Mystery Box with random crypto!

NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi navoiuz_official — NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿 N
Telegram kanalining logotibi navoiuz_official — NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿
Kanal manzili: @navoiuz_official
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.59K
Kanalning ta’rifi

Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmatining rasmiy kanali
Veb-sayt: navoi.uz
Instagram: instagram.com/navoi_uz_official
facebook: https://www.facebook.com/navoiuzofficial Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCTLuoWSOfJAjI9YSB52ja5Q

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 16

2022-10-04 04:45:09 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗ НАВОИЙЛИКЛАР ВА ВИЛОЯТИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ!

Бошланган янги кун барчамиз учун хайрли ва баракали бўлсин!

Бугун - 4 октябрь, сешанба.
Навоий ҳудудида кутилаётган об-ҳаво:

️+25°...+9°, Ochiq havo.

Ҳозир: +25°
Тонг: 18°
Кун: 24°
Оқшом: 21°

--------------------

Намлик: 15%
Шамол: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 6.4 m/s
Босим: 764 mm sim. ust.
Ой: Yosh oy
Қуёш чиқиши: 06:37
Қуёш ботиши: 18:17

https://t.me/navoiuz_official
948 views01:45
Ochish/sharhlash
2022-10-03 21:56:59
#КУН_ДАЙЖЕСТИ_3_ОКТЯБРЬ_2022_ЙИЛ

(давоми)

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапештга келди.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларининг 2021 йилдаги фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини эълон қилди.

- Кармана тумани ҳокими ҳайфсан олди, Навоий шаҳри ҳокими огоҳлантирилди.

- Ўзбекистон Миллий банки ва Венгриянинг Эксимбанки ўртасида 50 миллион евролик шартнома имзоланди.

- Қонунчиликдаги янгиликлар.

- Навоий вилоятининг тизимда эришган муваффақиятлари ҳақидаги маълумотлардан баҳраманд бўлинг.

Каналимизни кузатиб боринг.
209 views18:56
Ochish/sharhlash
2022-10-03 21:55:00
#КУН_ДАЙЖЕСТИ_3_ОКТЯБРЬ_2022_ЙИЛ

- Болалар тиббиёт тизими ривожланмоқда - “O‘zbekiston-24” телеканали нигоҳида.

- 3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда "Кексалар хафталиги" бўлиб ўтади.

- SUSIs for Young Women Leaders: Аёл қизлар учун барча харажатлари қопланадиган 4 хафталик дастур.

- Марказий Осиё давлатлари меҳнат мигрантларининг Россияда ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

- Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони.

- Аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида.

- Журналистик фаолиятга тўсқинлик жавобгарликка сабаб бўлиши Конституцияда белгилаб қўйилмоқда.

- Тиббиёт марказларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда - “O‘zbekiston-24” телеканали нигоҳида.

- Президент Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди.

Каналимизни кузатиб боринг.
157 views18:55
Ochish/sharhlash
2022-10-03 20:10:48
#ТАЪЛИМ_ТИЗИМИ_ИНФОГРАФИКАЛАР_ЖАМЛАНМАСИ_2

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларининг 2021 йилдаги фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини эълон қилди.

Навоий вилоятининг тизимда эришган муваффақиятлари ҳақидаги маълумотлардан баҳраманд бўлинг!

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.
600 views17:10
Ochish/sharhlash
2022-10-03 19:55:41 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интернетда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–385-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан 2021 йил 12 ноябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Адлия вазирлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
456 views16:55
Ochish/sharhlash
2022-10-03 19:46:32 https://uza.uz/posts/ozbekiston-milliy-banki-va-vengriyaning-eksimbanki-ortasida-50-million-evrolik-shartnoma-imzolandi_412616
Ўзбекистон Миллий банки ва Венгриянинг Эксимбанки ўртасида 50 миллион евролик шартнома имзоланди
461 views16:46
Ochish/sharhlash
2022-10-03 19:34:28 https://kun.uz/news/2022/10/03/karmana-tumani-hokimi-hayfsan-oldi-navoiy-shahri-hokimi-ogohlantirildi
532 views16:34
Ochish/sharhlash
2022-10-03 19:06:13
#ТАЪЛИМ_ТИЗИМИ_ИНФОГРАФИКАЛАР_ЖАМЛАНМАСИ_1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларининг 2021 йилдаги фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини эълон қилди.

Навоий вилоятининг тизимда эришган муваффақиятлари ҳақидаги маълумотлардан баҳраманд бўлинг!

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.
630 views16:06
Ochish/sharhlash
2022-10-03 18:22:44
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапештга келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с супругой прибыл с официальным визитом в Будапешт.

#Mirziyoyev #tashrif #Vengriya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
587 views15:22
Ochish/sharhlash
2022-10-02 17:31:08 ФАРЗАНДЛАРИНИНГ РАҚСИ УЧУН ОТА-ОНАЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН МАЪМУРИЙ ЖАРИМА НОҚОНУНИЙ ВА У БEКОР ҚИЛИНДИ!

Кармана тумани касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида байрамга тайёргарлик жараёнида вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақсга тушгани видеоси тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур видеоролик юзасидан Навоий вилоят адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади (МЖтК, 10-модда).

Шунингдек, МЖтКнинг 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши белгиланган тартибда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеороликдаги ҳатти-ҳаракатлар, хусусан, алоҳида бир ҳолатда қизлар даврасида рақс тушилиши “ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслиги” деб нотўғри ҳуқуқий квалификация қилинган, яъни мазкур ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд эмас.

Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақс услублари Ўзбекистон жамиятидаги умумтарқалган маънавий қадриятларга тўла мос келмаслиги мумкин, лекин инсонларнинг аҳлоқий ўлчамлари ва қарашлари қонунлар билан белгиланган нормалардан нотўғри фойдаланишга, айниқса жавобгарликка тортишга олиб келмаслиги лозим.

Қайси ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун жавобгарлик келиб чиқиши, қонунларда аниқ белгилаб қўйилган.

Шу асосга кўра, қўлланилган жарима бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида” қонунига асосан:

– боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади (4-модда);

– ҳар бир бола эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига, ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга (10-модда).

Халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос келувчи ушбу қонунда белгиланган кафолатлар ҳар бир бола учун мактаб ҳудуди бўладими, шахсий уй-жой бўладими, ҳар қандай ҳолатда таъминланиши шарт.

Бундан ташқари, ота-оналарнинг баён этишига кўра, лавҳа расмий манбалар ва марказий телеканаллар орқали ёритилиш жараёнида мактаб ўқувчилари ҳамда ота-оналар интервью бериш юзасидан босим остида қолган.

Натижада, вояга етмаган болалар ўз тенгдошлари, мактаб маъмурияти, ота-оналари ва кенг жамоатчилик олдида сазойи қилинган.

Ушбу номақбул ҳаракатлар вояга етмаганларнинг соғлиги ва саломатлигига, руҳий барқарорлигига ўта жиддий таъсир қилган ва уларнинг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирланишига олиб келган.

Энг асосийси вояга етмаганларга нисбатан бундай ҳаракатлар ноқонунийдир.

Юқоридаги қонунга асосан, бола фикрлаш эркинлиги ҳуқуқига эга (17-модда), инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тақиқланади (16-модда).

Шунингдек, мазкур масалада баъзи бир ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳамда телевидение орқали берилган интервьюларда мактаб маъмурияти раҳбари ва айрим ўқитувчиларига нисбатан “ҳайфсан” ва “жарима” интизомий жазо чораси қўлланилганлиги ва улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги баён этилган.

Ушбу ҳолат ҳам адлия органлари томонидан ўрганилганда мактабнинг ҳеч бир ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги маълум бўлди.

Шу ўринда адлия органлари тарбия ва ахлоқ, халқимизнинг маънавий қадриятлари, ушбу қадриятларга мос равишда келажак авлодни тарбиялаш шубҳасиз, жамиятимизнинг муҳим бўғини эканлигини тўлиқ эътироф этади, шу билан бирга ахлоқий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқ нормаларининг асоссиз қўлланилиши ва бу орқали шахсларнинг Конституция ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларига дахл этиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтади.

https://t.me/hudud_inform
515 views14:31
Ochish/sharhlash