Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Интернетда муаллифлик ҳуқуқларин | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интернетда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–385-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан 2021 йил 12 ноябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Адлия вазирлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot