Get Mystery Box with random crypto!

O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi

Telegram kanalining logotibi navoi_kasaba — O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi O
Telegram kanalining logotibi navoi_kasaba — O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi
Kanal manzili: @navoi_kasaba
Toifalar: Bloglar , Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 194
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Navoiy viloyat Kengashi.
Veb sayt: www.navoi.kasaba.uz
Facebook: fb.com/navoiyvkutb
Twitter: twitter.com/navoiy_kasaba
☎️ Ishonch telefonlari -1092
998792260265
📍Manzil: Navoiy shahri, Memorlar 33 uy.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2020-12-25 07:55:19
Янги йил байрами муносабати билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар бўлинмаси томонидан вилоят кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида таълим олаётган болалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг 80 нафарига Янги йил совғалари олиб берилди.

@navoi_kasaba
1.1K views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, 04:55
Ochish/sharhlash
2020-12-25 06:55:53
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон Қонуннинг 121-моддасига мувофиқ Қонуннинг ижросини ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида жорий йил 24 декабрь куни вилоят Бандлик бош Бошқармаси билан биргаликда корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ўқув амалий семинари ўтказилди.

@navoi_kasaba
919 views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, 03:55
Ochish/sharhlash
2020-12-25 06:55:07
Куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида "Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича республика комиссияси”нинг "Республика бўйича хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва "Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар масаласига бағишланган кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур видеоселектор йиғилишининг ҳудудий студиялари этиб Қорақалпоғистон ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта мажлислар зали белгиланди.
Хусусан Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳудудий студиясида ҳам мазкур видеоселектор йиғилишига таклиф этилган 100 нафар масъуллар иштирок этди.

@navoi_kasaba
893 views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, 03:55
Ochish/sharhlash
2020-12-18 15:32:39
ЁШЛАР КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

Батафсил

@navoi_kasaba
982 views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, 12:32
Ochish/sharhlash
2020-12-18 15:27:15
Жорий йилнинг 15 декабрь куни Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти бирлашган қўмитасининг 1 конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад Навоий вилоят маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшма бирлашган қўмитасини ташкил этишдан иборат бўлди. Шунингдек, конференция кун тартибига мувофиқ бирлашган қўмита раиси, қўмита аъзолари таркиби, қўмита раиси ўринбосари, тафтиш комиссиясининг таркиби, тафтиш комиссиясининг раисини сайлаш каби ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

@navoi_kasaba
1.0K views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, 12:27
Ochish/sharhlash
2020-12-18 15:10:36
Вилоятимиздаги эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож ва бемор хотин – қизларни қўллаб-қувватлаш, саломатлигини тиклаш мақсадида касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан Навбаҳор тумани “Қизилой” маҳалласида истиқомат қилаётган Умарова Рисолат Усмоновнага Ситораи Мохи Хоса санаториясига бепул йўлланма ажратилди. Шунингдек, Навбаҳор туман Кухрон маҳалласида яшовчи Бобонорова Гулшода Насруллаевна, Янги куч маҳаласида истиқомат қилувчи Ўрокова Ойшаҳар Жобировналарга ҳам бепул йўлланма ажратилиб “Турон” санаториясига бориб саломатликларини тиклаб қайтишди.

@navoi_kasaba
903 views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, 12:10
Ochish/sharhlash
2020-12-14 14:54:23
#jamoatchilik_nazorati

Мониторинг натижаларига кўра, сотилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловнинг ўз вақтида тўлаб берилмаслиги сабабли 2020 йил 1 декабрь ҳолатига “Навоий Электрокимёзаводи” ҚК АЖда 263,4 млн сўм, “Элкимё-Суперфос” МЧЖда 529,2 млн сўм, “Элкимё-Агроҳимоя” МЧЖда 140,1 млн сўм, “Элкимё-Сувтаъминот” МЧЖда 34,0 млн сўм, жами 966,7 млн сўм меҳнат ҳақи бериш бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги аниқланди.

Батафсил

@navoi_kasaba
905 views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, edited  11:54
Ochish/sharhlash
2020-12-05 20:23:42
“СПОРТ–САЛОМАТЛИК КУНИ”

Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида тизимда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиб бориш, шунингдек, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ҳар ойнинг ҳар шанба куни “Спорт саломатлик куни” деб белгиланди.
Оммабоп ва оилавий тарзда шуғулланишга қулай бўлган бир неча спорт турлари бўйича дастлабки “Спорт саломатлик куни” ташкил этилди. @navoiuz_official
803 views𝗬𝗜𝗚𝗜𝗧𝗔𝗟𝗜, 17:23
Ochish/sharhlash