Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Навоий вилояти касаба уюшмалари | O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти бирлашган қўмитасининг 1 конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад Навоий вилоят маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшма бирлашган қўмитасини ташкил этишдан иборат бўлди. Шунингдек, конференция кун тартибига мувофиқ бирлашган қўмита раиси, қўмита аъзолари таркиби, қўмита раиси ўринбосари, тафтиш комиссиясининг таркиби, тафтиш комиссиясининг раисини сайлаш каби ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

@navoi_kasaba