Get Mystery Box with random crypto!

O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi

Telegram kanalining logotibi navoi_kasaba — O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi O
Telegram kanalining logotibi navoi_kasaba — O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi
Kanal manzili: @navoi_kasaba
Toifalar: Bloglar , Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 194
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Navoiy viloyat Kengashi.
Veb sayt: www.navoi.kasaba.uz
Facebook: fb.com/navoiyvkutb
Twitter: twitter.com/navoiy_kasaba
☎️ Ishonch telefonlari -1092
998792260265
📍Manzil: Navoiy shahri, Memorlar 33 uy.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-12-03 13:14:28 МЕҲРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ
Жорий йилнинг 3 декабрь кунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ташаббуси билан “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Навбаҳор туманида жойлашган вилоят “Асаб-руҳий касалликлари диспансери”да меҳр-мурувват тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирда касаба уюшмалари фаоллари ҳамда шифокорлар иштирок этдилар.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши раҳбари Назира Тоғиева ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши раиси Феруза Раҳимова сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини тобора ривожлантириш, ногиронлиги бўлган замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ўз вақтида сифатли ҳамда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.
Тадбирнинг расмий қисми ниҳоясига етгач, диспансерда даволанаётган замондошларимиз учун байрамона дастурхон ташкил этилди.
“Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказиладиган мазкур тадбир ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин намунасидир.
215 viewsedited  10:14
Ochish/sharhlash
2021-12-03 12:54:51 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3787-сонли қарорига мувофиқ “3-декабр -Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” ҳар йили Республикамизнинг барча ҳудудларида юқори савияда ўтказилиши анъанага айланган.

2-декабр куни Навоий вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши ҳамда туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ташаббуси билан “3 -декабр Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” ҳамда меҳр-мурувват ойлиги муносабати билан “LION” кафесида 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар таклиф қилиниб, байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида реабилитация техник воситаларига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслардан 5 нафари эшитиш мосламаси, 3нафари хасса, 3 нафари ўтиргичли аравача билан таъминланди.
195 views09:54
Ochish/sharhlash
2021-12-03 12:54:50
182 views09:54
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:58:45
Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун республика бўйича ўрта ҳисобда бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори 2016 йилдаги 1 млн. 539 минг сўмдан 2019 йил якунига келиб 5 миллион 100 минг сўмга етди.

Амалдаги жамоа шартномаларининг 98%дан ортиғига иш берувчи ташаббусига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан аввал касаба уюшма қўмитасининг розилигини, албатта, олиш кераклиги тўғрисида банд киритилди.

Батафсил

Web | Telegram | Facebook
534 views12:58
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:50:34
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш барчамизнинг эътиборимизда

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан 20.11.2020 йилда имзоланган 9-сонли баённома ҳамда ҳудудий комиссиянинг 30.11.2020 йилдаги 5-сонли йиғилиш баённомасида белгиланган топшириқлар асосида жорий йилда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жумладан, 11 февраль куни Нурота туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг масъул вакиллари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Батафсил

Web | Telegram | Facebook
1.1K views12:50
Ochish/sharhlash
2021-02-10 07:47:41
#ishonch

Бугун Касаба уюшмалари Федерацияси нашри бўлган “Ишонч” газетасини 16-сонини варақлаб газетамизни саҳифаларида берилаётган мақолалар қанчалик чиройли, мазмунли эканлигига аҳамият бердим.
Ҳаёт сабоқлари рубрикасида берилган қисқа-қисқа, бири-биридан маъноли мақолалар бўрттириш эмас, ҳақиқатдан ҳам ўқиганда инсонга ҳузур бағишлайди. Ушбу мақолаларни ўқиб ўзимни-ўзим койиб қўйдим. Сабаби, тўғриси кўпам газетамизга аҳамият бермасдим. Бугун шундай қарорга келдимки, шахсан “Ишонч” газетасига обуна бўлиб тўғри қилган эканман. Энди ўзимча уйлаб режа қилдимки, газетани уйда набираларимга ҳам ўқиб бераман.

Батафсил

"Ишонч" газетасининг Telegram канали


Web | Telegram | Facebook
301 viewsedited  04:47
Ochish/sharhlash
2021-02-09 08:58:24
#navoiyxonlik

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий бобомизнинг 580 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Унда касаба уюшма фаоллари, масъул ташкилотчилар, бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ҳамда касаба уюшмаларининг ёш фаоллари иштирок этдилар.
Дастлаб мазкур адабий-бадиий тадбирни бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Нормурод Исоқов кириш сўзи билан очиб қатнашчиларга бобокалонимиз Алишер Навоийнинг ижоди, маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлари ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.
Мазкур Навоийхонлик тадбирида бирлашма Кенгашининг ёш ходимлари томонидан ранг-баранг саҳна кўринишлари ва Навоий ижодидан айтган ғазаллари қатнашчиларда катта таъссурот қолдирди.
Тадбир сўнггида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Web | Telegram | Facebook
508 views05:58
Ochish/sharhlash
2021-02-09 08:53:57
Ҳар бир ходим эътиборда

Турли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳар томонлама дам олишларини таъминлаш бугунги кун касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўтган 2020 йил давомида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ҳисобидан олинган санаторий ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмаларни фойдаланиш буйича тармоқ касаба уюшма қўмиталари томонидан 285 дона йулланмалар ажратилиб унга жами 602 258,6 минг сўм маблағ, шунингдек, 103 та йўлланма ишчи ва хизматчиларга ажратилиб жами 218 611,8 минг сўм маблағ ажратилди. Шундан 41 таси хотин-қизларга ажратилиб 87 366,6 минг сўм маблағ ва 181 та йўлланма ишчи ходимнинг оила аъзоларига берилиб, 381 441,8 минг сўм маблағ сарфланди.
Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган фаол ёшларга 1 дона санаторияга йўлланма бепул соғломлаштиришни тайинлаш комиссиясининг хулосасига кўра ажратилди.

Web | Telegram | Facebook
312 views05:53
Ochish/sharhlash
2021-02-02 13:09:50
ЙИЛЛИК САРҲИСОБ
Бугун Кармана туман тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоасида 2019-2021 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасини 2020 йилдаги ижроси юзасидан ҳисобот йигилиши ўтказилиб, унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ижтимоий суғурта бўлими мудири Зайниддин Мислимов ҳам иштирок этди. Йиғилишда Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг жамоа шартномаси бандларининг 2020 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботлари эшитилди. Йиғилишда кун тартиби бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Web | Telegram | Facebook
596 views10:09
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:02:23
#Биласизми

Қуйидагиларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди:

ҳомиладор аёллар;
14 ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар.

Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
309 views12:02
Ochish/sharhlash