Get Mystery Box with random crypto!

МЕҲРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ Жорий йилнинг 3 декабрь кун | O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi

МЕҲРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ
Жорий йилнинг 3 декабрь кунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ташаббуси билан “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Навбаҳор туманида жойлашган вилоят “Асаб-руҳий касалликлари диспансери”да меҳр-мурувват тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирда касаба уюшмалари фаоллари ҳамда шифокорлар иштирок этдилар.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши раҳбари Назира Тоғиева ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши раиси Феруза Раҳимова сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини тобора ривожлантириш, ногиронлиги бўлган замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ўз вақтида сифатли ҳамда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.
Тадбирнинг расмий қисми ниҳоясига етгач, диспансерда даволанаётган замондошларимиз учун байрамона дастурхон ташкил этилди.
“Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказиладиган мазкур тадбир ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин намунасидир.