2021-12-21 08:38:01
БИР СУРАНИ ИККИ РАКАТГА БЎЛИБ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#Намоз
853-CАВОЛ: Бомдоднинг фарзида битта узун сурани иккига бўлиб ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мавзуда “Муҳийтул-Бурҳоний” китобида шундай дейилади:
والأفضل أن يقرأ في كل ركعة بفاتحة الكتاب وسورة تامة.
Намознинг ҳар ракатига “Фотиҳа” сураси ва тўлиқ битта сура ўқиш афзалдир. (“Муҳитул Бурҳоний” китоби).
Яна Фатовои ҳиндия китобида бундай дейилади:
وَلَوْ قَرَأَ بَعْضَ السُّورَةِ فِي رَكْعَةٍ وَالْبَعْضَ فِي رَكْعَةٍ قِيلَ يُكْرَهُ وَقِيلَ لَا يُكْرَهُ وَهُوَ الصَّحِيحُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ وَلَكِنْ لَا يَنْبَغِي أَنْ يَفْعَلَ وَلَوْ فَعَلَ لَا بَأْسَ بِهِ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ
وَلَوْ قَرَأَ فِي رَكْعَةٍ مِنْ وَسَطِ سُورَةٍ أَوْ مِنْ آخِرِ سُورَةٍ وَقَرَأَ فِي الرَّكْعَةِ الْأُخْرَى مِنْ وَسَطِ سُورَةٍ أُخْرَى أَوْ مِنْ آخِرِ سُورَةٍ أُخْرَى لَا يَنْبَغِي لَهُ أَنْ يَفْعَلَ ذَلِكَ عَلَى مَا هُوَ ظَاهِرُ الرِّوَايَةِ وَلَكِنْ لَوْ فَعَلَ ذَلِكَ لَا بَأْسَ بِهِ .
Намозхон суранинг бир қисмини бир ракатда, яна бошқа қисмини кейинги ракатда ўқиса, бир сўзда макруҳ бўлади, дейилган. Бошқа сўзда макруҳ бўлмайди, дейилган ва мана шу сўз тўғридир (“Заҳирия” китобида шундай келган). Лекин сурани иккига бўлиб ўқимаслик керак, мабодо ўқиб қўйса ҳам, зарар (гуноҳ)и йўқ (“Хулоса” китобида шундай келган).
“Зоҳирур-ривоят”га кўра, намозхон бир ракатга бирор суранинг ўртасидан ёки охиридан қироат қилиши, кейинги ракатга бошқа суранинг ўртаси ё охиридан қироат қилиши керак эмас. Лекин шундай қироат қилиб қўйса, зарари йўқ (“Захира” китобида шундай келган). (“Фатовои ҳиндия” китоби, Қироат ҳақидаги фасл).
Хулоса шуки, ҳар ракатга тўлиқ бир сурани ўқиш афзал, чунки унда маъно тугал бўлади. Бир сурани икки ракатга бўлиб ўқиш ёки ҳар ракатда турли сураларнинг бир қисмини ўқимаган маъқул. Мабодо шундай ўқиб қўйса ҳам, гуноҳи йўқ.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
14.3K views05:38