Get Mystery Box with random crypto!

Айни кунда ота-оналикка жисмонан ва руҳан тайёрланиш талаб эти | Nargiza Jalil

Айни кунда ота-оналикка жисмонан ва руҳан тайёрланиш талаб этилади.

Ҳомиладорликка тайёрланиш, ҳомиладорликни кечишини, туғруққа тайёргарлик, туғруқдан кейинги даврда ва чақалоқ парвариши, фарзанд тарбиясидан илмли бўлиши зарур.

Қиёматга қараб кетяпмиз......

нафсимизни тиймасак туғма нуқсонли ёки туғиш жараёнида шикастланган чақалоқлар сони ошаверади.

Парвариш ва тез тиббий ёрдам илмидан хабардор бўлиш шарт.
Менинг  ҳаётимда ҳам фарзандларим  бутун нарсаларни ютиб юбориб асфикция ҳолатлари кўп бўлган, алҳамдуллиллаҳ, вақтида ёрдам кўрсатолганман.

Бола ҳаётида биринчи стрессни онадан кейин ота ва яқинларидан олади.  Оналарни оналикка тайёрлаш муҳим.

Иссиқ ва совуқ қилиб қўйса бола шамоллайди, билмасдан дориларни қўлласа асоратидан бугунги кундаги ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Тарбияда бузилишлар бўлса жинсидан қониқмасликлар келиб чиқади.

Ёш оналар бизларнинг болалигимизда твда цензура бўлган, бир кўчада яшовчилар битта боғча ва мактабга борган. Болага 7 маҳалла ота-она бўлган,

ҳозирчи?

Оналар инглиз тилини билишлари шарт, дунё янгиликларидан хабардор бўлиши учун, сиёсатни, тибни яъни барча дунё ва дин илмларидан хабардор бўлиши зарур бўлиб қоляпти.

Аёллар «оналик» жиддий маъсулият, фарзандларимизни фитналардан асраш ва  ўзини ҳимоя қилишни биз ўргатмасак ким ўргатади?!