Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
16.50K
Kanalning ta’rifi
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz
Админ: @Buxorovakillik
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 13
2023-04-21 15:25:28
Рамазон Ҳайити муборак бўлсин! | Жобир Элов – Бухоро вилояти бош имом-хатиби
#21apr #uzbekiston24
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
2.6K views12:25
2023-04-21 15:01:36
Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, - дедилар.
Имом Муслим ривояти.Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)”.
(Анъом сураси, 160-оят).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, - деганлар.
Имом Табароний ривояти.Уламолар:
"Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин! Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/NaqshbandUZ
3.5K views12:01
2023-04-21 14:01:23
Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/NaqshbandUZ
3.7K views11:01
2023-04-21 13:02:20
#Тажвид_дарси
30-дарс
Мавзу: Равм, ишмом ва сукун.
Жаҳонгир қори Неъматов. Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
2.6K views10:02
2023-04-21 12:31:13
#Аудио
"Энг афзал рўза"
Мир Араб мадрасаси мударриси
Эркин Қудратуллоҳ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
2.6K views09:31
2023-04-21 12:12:56
#табрик
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Бугун эрта тонгдан юртимизнинг барча масжидлари қатори «Болои Ҳовуз» жомеъ масжидида ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан ҳайит намози ўқилди. Унда минглаб ҳамюртларимиз иштирок этишди. Масжидга келган мўмин мусулмонлар ҳайит намозига қатнашиб, қалблари нурга, юзлари зиёга тўлиб, дуолар қилдилар. Шундан сўнг, Ҳайит намози жамоат ила адо этилиб, халқимиз, юртимиз ҳаққига эзгу дуолар қилиниб, байрам билан барча юртдошларимиз қутланди.
Бугунги файзли тароватли кунларда барча юртдошларимизни, бутун мусулмонларни Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
2.8K views09:12
2023-04-21 06:01:53
#кун_ояти
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.
"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". (Аҳзоб сураси, 56-оят).Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).
Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/NaqshbandUZ
301 views03:01
2023-04-21 05:31:08
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
996 views02:31
2023-04-21 05:15:16
Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг! اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор! Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.4K views02:15
2023-04-21 05:01:03
DUO QILGAN BIRODARIM...
Sherzod Karim Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.5K views02:01