Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

Kanal manzili: @namozdarsliklari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.39K
Kanalning ta’rifi

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН.
Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-07-03 10:48:36 ​​​​ Қабр азобидан нажот берувчи 17 нарса:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.

2. Намоз.

3. Рамазон рўзаси.

4. Ҳаж ва умра.

5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

6. Аллоҳ таолодан хавф қилиш.

7. Аллоҳдан умид қилиш.

8. Аллоҳга яхши гумонда бўлиш.

9. Таҳоратли юриш.

10. Аллоҳ зикрида юриш.

11. Ғусл қилиш.

12. Қариндош уруғчилик алоқаларини тиклаш.

13. Ҳусни хулқ.

14. Гўдаклигида вафот этган ёш болалик.

15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.

16. Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини кўп айтиш.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаш.

@NamozDarsliklari
15.9K views07:48
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:20:10Долзарб: Нега фарзандингизни Registon хусусий мактабига беришингиз керак?

Фарзанд келажаги бевосита унга берилган сифатли таълим асосида қурилади. Юртимизда сифатли таълим бериш бўйича ким ўзарга рақобат қилаётган кўплаб хусусий мактаблар фаолият юритмоқда.

Эътиборингизга Registon хусусий мактабида таклиф этилаётган имкониятларни санаб ўтамиз:

Араб тили чуқурлаштириб ўтилади

Registon хусусий мактабида хорижий тиллардан инглиз, араб, рус тиллари чуқурроқ ўргатилади. Чуқурроқ ўқитиш стандарт дарс соатлари ҳисобига эмас, дарс соатларини кўпайтириш эвазига таъминланади.

Тарбия дарсларига асосий урғу берилган

Фарзандига чет тилини ўргатаётган ота-оналарда "чет тили унинг тарбиясига таъсир қилмасмикин?", деган хавотир бўлиши табиий. Лекин бу муаммога дуч келмаслик учун ҳам Registon хусусий мактабида шарқона тарбия дарс соатлари узвий ўтказиб борилади.

Замон тез ривожланмоқда ва чет тилларини биладиган мутахассисларга талаб йил сайин ошмоқда. Registon хусусий мактаби сизга қадриятларга асосланган ва замонавий талабларга жавоб берадиган идеалингиздаги мактабни таклиф этади!

Мактаб ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг ёки онлайн рўйхатдан ўтинг, ўзимиз боғланамиз!

@Registan_school_infobot
+998910022700

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
15.1K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2023-06-14 07:24:14 ​​​​​​​​​​​​ОТА ВА ЎҒИЛ

Кеча оқшом дадамни,
Эслаб роса йиғладим.
Соғиндимми, хижронми?
Рости буни билмадим.

Ўғлим кўриб ҳолимни,
Деди: дада не бўлди?
Дедим: болам дилимни,
Соғинч косаси тўлди.

Ўғлим деди: дадажон,
Бир тепалаб қўяйми?
Иссиқ чой дамладим, ё,
Бир пиёла қуяйми?

Ортингизга пар ёстиқ,
Қўйиб қўйдим суянинг.
Ўрнингиздан турсангиз,
Елкам тутай тиянинг.

Тоғорага сув қуйиб,
Оёғингиз ювайми?
Ё битта қуръон ўқиб,
Ғамларингиз қувайми?

Елпиғичда елпийми?
Рохат олар жонингиз.
Шайман хизматингизда,
Ҳар лаҳза, ҳар онингиз.

Дадажон айтинг фақат,
Нечун кўзингизда ёш?
Гўё булут ортида,
Қолиб кетгандай қуёш.

Болажоним меҳридан,
Баттар тўлиб йиғладим.
Майли болам эшит деб,
Аста бошин силадим.

Болам бобожонингни,
Эслаб йиғладим бехос.
Парво қилма бу йиғи,
Фарзанд соғинчига хос.

Сенгa ҳавас қиламан,
Дада десанг ярашар.
Дуо қилсам хаққинга,
Кўкда малак талашар.

Бобонг хизматларида,
Мен ҳам сендек турганман.
Дуоларин меваси,
Сендек ўғил кўрганман.

Дадам дуо қилгандай,
Дуо қилай хаққинга.
Доим соғ бўл, омон бўл,
Жон фидо бўл халқинга


Абдуссалом Андижоний.

Ажойиб шеър экан, яхшиларга илиндим!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@NamozDarsliklari
12.3K views04:24
Ochish/sharhlash
2023-06-13 17:36:51
1 МАРТА СУБҲАНАЛЛОҲИ ДЕСА...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


@NamozDarsliklari
9.7K views14:36
Ochish/sharhlash
2023-06-13 11:03:20 ​​Кимки ёшлигини қадрига етмаса, кексалиги билан хорланади,

Кимнинг бойлиги зиёда бўлса, ҳисоб бериши ҳам зиёдалашади,

Кимнинг зулми кўпайса, (умрининг) интиҳоси ёмон, хунук бўлади,

Кимнинг адолати ортса, муҳаббати давомий бўлади,

Кимки тилини тийса, у сабабидан етиши мумкин бўлган хорликдан омон бўлади,

Кимнинг каломи кўпайса, хатоси ҳам ортади,

Кимки ота-онасига оқ бўлса, унинг ўринбосарлари авлодлари ҳам унга оқ бўлишади,

Кимнинг тавозуси ортса, обрў нуфузи ҳам ортиб боради,

Кимки намозини тарк қилса, жаннати уни тарк қилади, эришолмайди,

Кимнинг таоми пок ва ҳалол бўлса, дуоси ижобат бўлади,

Кимки қувватига эгалик қилса, ўз ҳурриятига эгалик қилади,

Кимки силаи раҳмни боғласа, унинг иззати давомий бўлади,

Кимки хулқини гўзал қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўрнаги бўлади,

Кимки етимни кафилликка олса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рафиқи ҳамроҳи бўлади,

Кимки у зотга (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтса, у зотнинг шафоатига эришади.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


@NamozDarsliklari
12.1K views08:03
Ochish/sharhlash
2023-06-12 14:36:53
НОН ҲАҚИДА КЕЛГАН ҲАДИСЛАР

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.


@NamozDarsliklari
8.7K views11:36
Ochish/sharhlash
2023-06-11 17:39:04 ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЁРДАМ СЎРАНГ!

Эй ота, шуни яхши билингки, Аллоҳ таоло ҳидоят қилади ва болангиз тарбиясига ёрдам беришга қодир У Зотдир. Сиз ихлос ила Аллоҳ таолога юзланиб, фарзандингиз тарбиясига, унинг Ислом дини ёрдамчиси бўлишини сўранг.

*Шоир айтади:
*Шукр қилгил, сабр айла,
Қисмат қайга йўллар бўлса.
Ниятингга эришгайсан,
Агар Аллоҳ қўллар бўлса!


ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.

ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: _“Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин(Имом Муслим ривояти).

*ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
*Фарзандингизга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин
, денг.

#Фарзанд\тарбияси
"Исломда оила" китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@NamozDarsliklari
8.8K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-06-11 15:18:24
Ясин сурасидаги 10 та барака ҳақида!

Ризқингиз кўпайишини, бой бадавлат бўлишни хохлайсизми? Ундай бўлса Ясин сўрасини тез-тез ўқиб туринг

@NamozDarsliklari
8.6K views12:18
Ochish/sharhlash
2023-06-11 11:54:52 ​​АЁЛЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Аъробийдан аёлларни яхшиси қандай экани сўралди. У деди: “Аёлларнинг яхшиси:
Гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”. Имом Насоий ривояти.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@NamozDarsliklari
9.7K views08:54
Ochish/sharhlash
2023-06-10 18:48:44
ЎЛИМНИ ЭСЛАШ...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


@NamozDarsliklari
11.7K views15:48
Ochish/sharhlash