Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​​​​​​​ОТА ВА ЎҒИЛ Кеча оқшом дадамни, Эслаб роса й | НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

​​​​​​​​​​​​ОТА ВА ЎҒИЛ

Кеча оқшом дадамни,
Эслаб роса йиғладим.
Соғиндимми, хижронми?
Рости буни билмадим.

Ўғлим кўриб ҳолимни,
Деди: дада не бўлди?
Дедим: болам дилимни,
Соғинч косаси тўлди.

Ўғлим деди: дадажон,
Бир тепалаб қўяйми?
Иссиқ чой дамладим, ё,
Бир пиёла қуяйми?

Ортингизга пар ёстиқ,
Қўйиб қўйдим суянинг.
Ўрнингиздан турсангиз,
Елкам тутай тиянинг.

Тоғорага сув қуйиб,
Оёғингиз ювайми?
Ё битта қуръон ўқиб,
Ғамларингиз қувайми?

Елпиғичда елпийми?
Рохат олар жонингиз.
Шайман хизматингизда,
Ҳар лаҳза, ҳар онингиз.

Дадажон айтинг фақат,
Нечун кўзингизда ёш?
Гўё булут ортида,
Қолиб кетгандай қуёш.

Болажоним меҳридан,
Баттар тўлиб йиғладим.
Майли болам эшит деб,
Аста бошин силадим.

Болам бобожонингни,
Эслаб йиғладим бехос.
Парво қилма бу йиғи,
Фарзанд соғинчига хос.

Сенгa ҳавас қиламан,
Дада десанг ярашар.
Дуо қилсам хаққинга,
Кўкда малак талашар.

Бобонг хизматларида,
Мен ҳам сендек турганман.
Дуоларин меваси,
Сендек ўғил кўрганман.

Дадам дуо қилгандай,
Дуо қилай хаққинга.
Доим соғ бўл, омон бўл,
Жон фидо бўл халқинга


Абдуссалом Андижоний.

Ажойиб шеър экан, яхшиларга илиндим!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@NamozDarsliklari