2022-08-30 14:40:15
Имтиёзга эга абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари маълум бўлди
Абитуриентларнинг:
176 мингдан зиёди —
умумий қабул параметрлари доирасида;
13 мингдан
зиёди —
имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган
қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган.
Имтиёзга эга абитуриентларнинг:
3,2 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслар;
272 нафари “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар;
4,7 минг нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар;
1,9 минг нафари ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
739 нафари Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари;
1,9 минг нафари эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
379 нафари камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлардир.
1.2K viewsMa'murjon ERGASHEV, 11:40