Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодиёт факультети талабалари Хоразм вилоятида саёҳат қилмо | NamMTI | Rasmiy kanali

Иқтисодиёт факультети талабалари Хоразм вилоятида саёҳат қилмоқда

Янги ўқув йили тобора яқинлашиб борар экан, Иқтисодиёт факультети ташаббуси билан, ички туризмни ривожлантириш мақсадида факультет декани Камолиддин Маткаримов бошчилигида бир гуруҳ талабаларнинг Хоразм вилоятига саёҳати ташкил этилди.

Айни вақтда вакилларимиз вилоятнинг Хива шаҳрида бўлиб, очиқ осмон остидаги мажмуа, у ердаги эртакнома шаҳар ҳамда бой тарихимиз билан яқиндан танишмоқдалар. Албатта бу каби ташаббуслар ўқув йили олдидан талаба-ёшларга ўзига хос мотивация бўлиб хизмат қилажак!

Вакилларимизнинг Хоразм вилоятига саёҳати давом этмоқда.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати