Get Mystery Box with random crypto!

Байрам арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди. | NamMTI | Rasmiy kanali

Байрам арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди.

Бугун Наманган муҳандислик-технология институти ректори, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов вилоятимизнинг Уйчи туманида бўлиб бир гуруҳ юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олмоқда.

Ана шундай эзгу ташаббусларнинг навбатдагиси Уйчи туманидаги "Гулзор" маҳалласида ўтказилди. Маҳалладаги ёлғиз кексалар, "Темир дафтари"," Ёшлар дафтари", ҳамда "Аёллар дафтари" рўйхаридаги юртдошларимиз билан мулоқотлар ўтказилиб, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан табрикланди. Юртимиз тинчлиги ва осойиштагилигини сўраб дуога қўл очилди.

Байрам йўқловлари давом этмоқда.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати