Get Mystery Box with random crypto!

Наманган патронаж ҳамширалари

Telegram kanalining logotibi namanganpatronajhamshirasi — Наманган патронаж ҳамширалари Н
Telegram kanalining logotibi namanganpatronajhamshirasi — Наманган патронаж ҳамширалари
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 249
Kanalning ta’rifi

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2020-12-03 08:33:43
ЖССТ ниқоб тақиш бўйича кўрсатмаларни кучайтирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис тиббий ниқобни нафақат бино ичида, балки очиқ жойларда ҳам тақишга чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Батафсил https://bit.ly/3lAhZLl

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
6.0K views05:33
Ochish/sharhlash
2020-11-14 08:59:23
Ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “Тиббий бригада”лар тузилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони қабул қилинди.

Президент фармонига кўра, оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари” ташкил қилинади. Улар:

“Тиббиёт бригадалари” ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида “тиббий харита”ни шакллантиради;

“Тиббиёт бригадалари” махсус компьютер-планшетлари, мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминланади. Улар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона техник талаблар асосида таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
7.7K views05:59
Ochish/sharhlash
2020-11-13 20:34:22
Аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш — бирламчи вазифа

Инсон саломатлиги, энг аввало, унинг туғилган чоғидаги соғлиғи ҳолати билан чамбарчас боғлиқ. Айни пайтда бу боланинг ота-онаси қай даражада соғломлигига ҳам дахлдор.

Батафсил https://bit.ly/3ppPOSd

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
4.0K views17:34
Ochish/sharhlash
2020-11-11 16:32:57 ​​МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДА “ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ” ХОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади.

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари:
аҳолига тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик масалаларида якка тартибда профилактик тадбирларни олиб боради;
республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан зарур моддий-техник воситалар билан жиҳозланади;
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига шакллантирилади.

ЭСЛАТМА: 2022 йил 1 июлга қадар эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиб, уни республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
3.6K views13:32
Ochish/sharhlash
2020-11-11 15:30:39 ​​АЛОҲИДА ПАТРОНAЖ ҲАМШИРАСИ
ШТАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилади. Ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга алоҳида патронаж ҳамширасини бириктирилади.

Патронаж ҳамшираларига қуйидаги вазифалар юклатилади:

Умумий ҳолати қониқарли ва хавф гуруҳидаги аҳолини аниқлаш ҳамда улар соғлиғининг умумий ҳолатини дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш;

Умумий ҳолати қониқарли бўлган барча ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларни ягона меъёр асосида бевосита кузатиш;

Руҳий тушкунлик ҳолати, боланинг тўғри овқатланиши ва ривожланиши учун соғлом муҳитни таъминлашда қийинчиликлари мавжуд бўлган ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бўлган оилаларнинг ҳар бирига индивидуал режа асосида кенгайтирилган ёрдам кўрсатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
2.7K views12:30
Ochish/sharhlash
2020-11-11 15:26:22 ​​Рахит касаллиги нега куз ва қишда туғилган болаларда кўп учрайди?

Куз-қиш мавсумида туғилган болалар кўп ҳолатларда "Витамин Д" етишмовчилиги (Рахит) билан оғрийди. Ушбу касалликнинг белгилари, даволаш усуллари ҳақида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Муроджон Ирисметов сўзлаб берди.

— Д витамини етишмовчилиги қандай касаллик?

— Д витамини етишмовчилиги яъни Рахит хасталиги бир умрлик асоратларни қолдирувчи факат кичик ёшдаги болаларда учрайдиган касалликдир. У бола организмида Д витамини етишмаслиги натижасида келиб чикади. Боланинг ривожланиши, хусусан, суякнинг усиши, ва мустаҳкам бўлиши учун организмга кальций ва фосфор элементлари зарур булади. Д витамини эса, кальций ва фосфорнинг ичакдан сўрилиши, уларнинг суяк, мушак ва бошқа аъзо туқималарига етиб боришини бошқаради.

Агар организмда Д витамини етишмовчилиги кузатилса, боланинг кальций ва фосфор элементларига булган эҳтиёжи қондирилмайди. Бу эса, ўз навбатида рахит ҳасталигини келтириб чиқаради. Кўпинча ушбу касаллик кеч куз ва қиш ойларида туғилган болаларда учрайди. Сабаби бу фаслларда туғилган бола учун куёш нури етарли булмайди.

— Рахит касаллигидан сақланиш учун нима қилиш керак?

— Албатта, қуёшли кунларда ва эрталаб очиқ хавода сайр қилиш бола учун жуда фойдали. Сайрга кунинг энг қулай вақти эрталаб соат 8:00 дан 11:00 гачадир. Ёз кунлари кечки 18:00 дан кейин ҳисобланади. Очиқ ҳаводаги сайр болани чиниктириш билан бирга организмда Д витамини ишлаб чикарилишини кучайтиради. Ҳаттоки, ҳомиладор аёлнинг қуёш нуридан баҳраманд бўлиши ҳам фарзандида Д витамини етишмовчилиги бўлмаслигида муҳимдир.

Шунингдек, болага Д витаминига бой озиқ-овқатлар: мол гушти, айникса, балиқ, тухум ҳамда жигар маҳсулотларини бериш ҳам унинг рахит касаллигига чалинмаслигини таъминлайди. Гўдакка қўшимча маҳсулотлар берилмайдиган даврда она Д витаминига бой маҳсулотлар кальцийга тўйинган озиқ-овқат: сут ва сут махсулотлари, туршак, ловия, хурмо, кук пиёзларни мунтазам истеъмол қилса, ушбу моддалар она сути билан бирга фарзандига ўтади ва унинг соғлом бўлишига замин яратади.

— Қандай белгилар намоён бўлади?

— Рахитга чалинган болалар кўп безовта бўлади. Бот-бот қайсарлик ва инжиқлик қилади. Чироқ ёқилиши, қулоққа чалинган кутилмаган товушдан доим чўчиб тушадиган бўлиб қолади.

Бундай ҳолатларда тезда шифокорга мурожат қилиш зарур. Касалликни боланинг гавда тузилишидаги номутаносибликлардан ҳам аниқлаш мумкин.

— Касалликни даволаш усуллари қандай?

— Агар болада Рахит касаллиги белгиларини сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак . Чунки ушбу ҳасталикни даволаш алоҳида муолажаларни талаб этади. Агар бошланғич ҳолати бўлса Д витамини дорилари ва бошқа калцийни кўпайтирувчи воситаларни истеъмол қилишнинг ўзи етарли бўлади. Аммо касалликнинг зўрайишининг олдини олиш учун бир неча чораларни ҳам кўриш мумкин. Ҳусусан, зарур бўлган ҳолларда шифокорнинг тавсиясига мувофиқ даво гимнастикаси, массаж, кварц лампаси билан нурлантриш амалиётлари ўтказилади. Даво чоралари ва маҳсус дори-дармонлар фақатгина мутахассис тавсияси билан истеъмол қилиш мумкин.

— Вақтида даво чоралари кўрилмаса қандай оғир оқибатларга олиб келади?

— Бу касалликка чалинган болаларнинг иммунитети тушиб кетади оқибатда юқумли касалликларга таъсирчан бўлиб қолади. Шунингдек, Рахит кам қонлик, суяклар юмшаши бўғимлар, мушаклар бўшаши, тишлар кеч ва бир текис чиқмаслигига олиб келади. Унинг оғир асоратлари боланинг анча вақтгача боши ва гавдасини тута олмаслиги кузатилади.

Бундан ташқари вақтида даво чоралари курилмаса бола вазнининг ортиб бориши натижасида суяклари қийшаяди. Бошининг пешона қисми олдинга, энса қисми эса, орқага туртиб чикади, умуртка поғонаси букчайиб қолади, кукрак қафаси пастга қараб кенгайиб кетади, оёқ “Х” ёки “О” шаклида қийшаяди, болаларда ясси оёклик ривожланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
2.6K views12:26
Ochish/sharhlash
2020-11-09 19:57:24
2020 йил 9 ноябрь ҳолатига COVID-19 статистикаси

Касалланганлар сонини камайтириш учун карантин қоидаларига риоя қилишингизни тавсия этамиз: масофани сақланг, ниқоб тақинг ва шахсий гигиенага риоя қилинг

__

Статистика по COVID-19 на 9 ноября 2020 года

Чтобы уменьшить число заразившихся, рекомендуем продолжать выполнять карантинные правила: держать дистанцию, носить маски, соблюдать личную гигиену

@koronavirusinfouz
2.3K views16:57
Ochish/sharhlash
2020-11-09 19:35:32
Аҳолини маска тақмаслиги ҳар қандай мамлакатда иккинчи тўлқинни бошланишига сабаб бўлиши мумкин

Ҳозирда юртимизда бўлиб турган Германиянинг Роберт Кох институти тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳ раҳбари Гералд Рипбергер ўз фикрлари билан бўлишди.

Батафсил https://bit.ly/3pjAqXR

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
2.1K views16:35
Ochish/sharhlash
2020-11-06 18:09:51 Бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим, деб таъкидланди Президент раислигида ўтаётган йиғилишда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади.

Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.

60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан йўлдош касалликларга боғлиқлигини кўрсатди.

Яъни, соғлом турмуш тарзи – тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

Шу билан бирга, фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда. 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

Келгуси йил 1 июндан бошлаб:
5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;
10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;
ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;
35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши ёшларимизга болаликданоқ ўргатилиши керак.

@ssvuz
2.4K views15:09
Ochish/sharhlash
2020-10-16 21:10:09
Жамоат транспортида тиббий қўлқопда юриш шарт этиб белгиланди

19 октябрь санасидан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиши шарт. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
3.1K views18:10
Ochish/sharhlash