Get Mystery Box with random crypto!

​​МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДА “ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ | Наманган патронаж ҳамширалари

​​МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДА “ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ” ХОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади.

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари:
аҳолига тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик масалаларида якка тартибда профилактик тадбирларни олиб боради;
республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан зарур моддий-техник воситалар билан жиҳозланади;
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига шакллантирилади.

ЭСЛАТМА: 2022 йил 1 июлга қадар эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиб, уни республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz