Get Mystery Box with random crypto!

Радарлар жарима ёзиш учун ишламаса керак Халқ демократик парт | O'zXDP Namangan shaxar kengashi

Радарлар жарима ёзиш учун ишламаса керак

Халқ демократик партияси депутатлари нималарни аниқлади?

Қоидабузарликларни қайд этишнинг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Радарларга тушаётган юртдошларимиз асоссиз равишда жарима тўлаётган бўлса-чи?..

Фракциямиз аъзолари томонидан йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини радарлар, шунингдек, стационар ва кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат қилинишини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий база ўрганиб чиқилди.

Эътиборли жиҳати, аксарият мурожаат қилганларнинг шикояти суд томонидан қаноатлантирилган. Хусусан, шу соҳа бўйича 2020 йил давомида судларда кўрилган 19134 та ишнинг 89,2 фоизи қаноатлантирилган бўлса, 5778 та иш бўйича ишни юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 2021 йилнинг биринчи чорагида жами 3481 та кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлардан 2 612 таси ёхуд 75 фоизида ҳайдовчилар ҳақ бўлиб чиққан.

Демак, бундан айён бўладики, йўлларда ўрнатилган фото ва видео мосламаларининг аксарияти қонунга ёки қоидаларга хилоф тарзда ишлатилаётган, натижада радарларга тушаётган минглаб, юз минглаб юртдошларимиз асоссиз равишда жарима тўлаётган бўлиши мумкин. Бу ҳолат ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари, даромади ва ижтимоий кайфиятига салбий таъсир кўрсатади, муаммоларнинг ортишига сабаб бўлади, деб ўйлаймиз...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok