Get Mystery Box with random crypto!

Амалдорларнинг хонларча қарашлари, тил ҳақидаги қонун ва ҳоким | O'zXDP Namangan shaxar kengashi

Амалдорларнинг хонларча қарашлари, тил ҳақидаги қонун ва ҳокимлар сайлови.
Сўл партия билан Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги ҳақида катта суҳбат

Сўнгги вақтларда энг мунозарали масалалардан бири – давлат идораларига давлат тилидан бошқа тилда мурожаат қилишни тақиқлаш – бу масала фақат унга қатъий қарши чиққан Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлари туфайли ҳал этилди. Уларнинг раҳбари Улуғбек Иноятов таъкидлаганидек, мисол учун, ўзбек тилини билмайдиган ўзбекистонликлар тез ёрдам ёки ИИБга қандай мурожаат қиладилар? Бир инсон ўзини ёмон ҳис қилса-ю, унга ёки унинг қариндошига: илтимос, давлат тилида гапиринг, дейиладими?

ЎзХДП – бугунги кунда мамлакатнинг сўл партияси бўлиб, рақиблар уни кўпинча компартиянинг меросхўри, деб аташади. Партия мафкураси давлатнинг ижтимоий тараққиётига йўналтирилган. Лекин партия бошқалардан фарқли ўлароқ, ижтимоий тармоқларда “пиар” қилмайдиган, аксинча, енг шимариб “далада” ишлайдиган, фуқаролар муаммоларини ҳал қиладиган энг оммавий сиёсий ташкилот эканини таъкидлайди.

Podrobno.uz мухбири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов билан ҳозирги шароитда социализмнинг имкони борми, нима учун баъзи амалдорлар ўз ўй-фикрларини ўзгартиришни хоҳламайди, шунингдек, агар партия президентлик сайловида ғолиб бўлса, қандай режаларни ўз олдига қўйганлиги ҳақида суҳбатлашди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok