Get Mystery Box with random crypto!

Ҳокимликлар ночорлар муаммосига панжа ортидан қарамаслиги кера | O'zXDP Namangan shaxar kengashi

Ҳокимликлар ночорлар муаммосига панжа ортидан қарамаслиги керак

18 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Human.uz” расмий саҳифасида Андижон шаҳрида тўшакка михланган ногирон ўғли билан “омборхона”да истиқомат қилаётган Раъно Ботированинг ачинарли қисмати акс эттирилган видео тарқалди.

Аниқланишича, бир неча йил аввал моддий қийинчилик сабаб у яшаб турган уйини сотишга мажбур бўлган, ёлғиз ўғли билан ижарага чиқиб кетган. 2019 йил 16 ноябрь куни Р.Ботированинг ўғли бахтсиз ҳодиса туфайли бўйин умуртқаси синиши оқибатида қўл-оёқлари ишламай қолган. Пулини тўлолмагани сабабли ижарадаги уйни ҳам тарк этишган.

Халқ демократик партиясининг Андижон вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ушбу масалани назоратга олган. Зеро, электоратимизнинг манфаатлари ва ҳуқуқлари партиянинг доимий эътиборида.

Афсуски, жамиятимизда учраб турадиган мана шундай камчиликлардан турли хорижий ОАВ, ўзини мухолифат деб билган айрим “норасмий сиёсий кучлар”, ғараз ниятли кимсалар фойдаланиб қолишга, Р.Ботирова каби фуқаролар тушган ҳолатдан фойдаланиб, уларда давлат сиёсатига, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат органларига нисбатан нафрат туйғусини уйғотишда, ўзларининг манфур мақсадларида фойдаланишга уриниш ҳоллари тез-тез кузатилмоқда. Шу сабабдан, биз ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган фуқароларнинг муаммолари маҳаллий ҳокимликлар томонидан тўлиқ назоратга олиниб, уларга тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб боришни тавсия этамиз...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok