Get Mystery Box with random crypto!

​​ Диққат! 2021 йилда тақдим этиладиган 60 та электрон давлат | my.gov.uz

​​ Диққат! 2021 йилда тақдим этиладиган 60 та электрон давлат хизматлари рўйхати (лойиҳа) эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил, 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлиги таъкидланганди.

Шундан келиб чиқиб «2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди.

Айнан қандай хизматлар?

Юқорида қайд этилганидек, уларнинг сони 60 та. Уларнинг йўлга қўйилиши ҳам вақтдан, ҳам нақддан ютишга имкон беради. Ортиқча оворагарчиликлардан халос этади. Уларнинг айримларини санаб ўтамиз:

Фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш;
Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш;
Республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш;
Иш даромадлари тўғрисидаги маълумотнома олиш;
Олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш;
Автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;
Автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш;
Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
Сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш ва ҳок.

Сиз 2021 йилда қайси давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилишини хоҳлар эдингиз? Қуйидаги ҳаволага ўтинг ва ўз таклифларингизни билдиринг!