Get Mystery Box with random crypto!

Видео: Электрон давлат хизматлари биз ўйлагандан ҳам осонроқ | my.gov.uz

Видео: Электрон давлат хизматлари биз ўйлагандан ҳам осонроқ

Электронлашган давлат хизматлари ҳам қулайлик, ҳам вақтни тежаш гарови эканини бугун кўпчилик англаб етди. Ундан дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг фойдаланиб келиши эса бунга яққол мисолдир.

Бугун Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда маълумотнома, рухсатнома, лицензиялар олиш, давлат ташкилотлари қабулига масофадан навбатга ёзилиш ҳамда 200 дан ортиқ давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш имконини беради.

Порталга калит сўзлар орқали кириб, сўнг хизматларни қидиришга ўтилади. Танланган хизматлар бўлимига энг кўп фойдаланадиган хизматларни жамлаш орқали тизимни ўзимиз учун янада қулайлаштириш мумкин.

Муҳими, фойдаланган хизматлар ва тўловлар тарихи тўғрисидаги батафсил маълумотлар доимо қўл остингизда бўлади.

Тўловларни осонлаштириш мақсадида жарималар, қарздорликлар, бошқа давлат божлари ҳамда йиғимлар учун банк пластик картасини тизимга киритиб, ишни тўлов сервислари орқали ҳам амалга ошириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, автотранспорт тўғрисидаги маълумотни киритгач йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун ёзилган жарималар мавжудми ёки йўқлигини автоматик тарзда текшириб борса бўлади.

Яна портал Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бормасдан туриб, онлайн тарзда республика бўйича доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтиш имкониятини ҳам тақдим этади.

Агар иловани мобил телефонингизга юклаб олсангиз, исталган вақтда энг керакли давлат хизматларидан фойдаланишингиз мумкин. Эътиборлиси, тизим барча турдаги қурилмалар учун қулай қилиб яратилган. Сайт кўриниши эса экраннинг исталган ўлчамига мослаша олади.

Эслатма: портал ва мобил иловадан фойдаланиш жараёнида юзага келган давлат хизматлари билан боғлиқ таклифлар, саволлар ёки хатоликлар бўйича «Сall-markaz» мутахассисларига мурожаат этинг.

Видео: