Get Mystery Box with random crypto!

​​ Фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўқувчи мобил дастур ярат | my.gov.uz

​​ Фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўқувчи мобил дастур яратилди

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази яна бир қулай тизимни ишга туширди. Ушбу лойиҳа барча давлат ташкилотлари, мобил операторлар, банк ва аҳолига хизмат кўрсатадиган бошқа тадбиркорлик ишларида қўл келиб, ҳужжат билан боғлиқ ҳар қандай шартнома тузиш жараёнида тезкорликни таъминлайди.

Вақт тежаш имконияти туфайли кўпроқ мижозга хизмат кўрсатишга эришилади.

Мазкур ҳужжат ўқувчи мобил дастур ID-картадаги QR кодни ва NFC чипни ёки биометрик паспортдаги машина ўқувчи зона (MZR)ни сканер қилиш орқали электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларидан ва давлат идораларининг тегишли ахборот тизимларидан фуқаронинг шахсий маълумотлари, вақтинча ва доимий турар манзили ҳамда бошқа маълумотларни автоматик тарзда олиш ва тегишли майдонларни тўлдириш имкониятини беради.

Бу ўз навбатида хизмат кўрсатувчи операторлар ишини енгиллаштиради. Илгари фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиш учун 5-7 дақиқа вақт кетган бўлса, эндиликда бу жараён 30 сониядан 1 дақиқагача қисқарди.

Бундан ташқари, мижозларни ID-карталарда мавжуд бўлмаган манзил бўйича маълумотнома тақдим этиш борасидаги оворагарчиликдан ҳам қутқаради.

Ҳозирда ушбу ҳужжат ўқувчи мобил дастур республикамизнинг бир қатор йирик компанияларида синов тариқасида жорий этилмоқда.