Get Mystery Box with random crypto!

Диққат! Яшаш учун гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқароси б | Электрон мехнат дафтари

Диққат! Яшаш учун гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқароси бўлган ходимни рўйхатдан ўтказишда тизимда ходимнинг СТИР рақамини киритиш керак. Ходимнинг СТИР рақами киритилгандан кейин, шахсий маълумотлар келиб чиқади. Сўнгра Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тақдим қилинган меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқнома маълумотларини киритиш керак.

Агар хорижий ходим аккредитация карточкасига эга бўлса, бу ҳолда ушбу аккредитация карточкасининг маълумотларини тизимга киритиш керак. *Аккредитация карточкаси – шахсий аккредитацияни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Ходимларнинг маълумотлари киритилгандан сўнг, меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун ойна очилади.

Диққат! Тизимда ходимнинг ҳозирги лавозими учун тузилган меҳнат шартномасини (ёки қўшимча келишувни) рўйхатдан ўтказиш керак. https://my.mehnat.uz/helps?id=124