Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Қоғоз вариантдаги меҳнат дафтарчалари нима бўлади? Жав | Электрон мехнат дафтари

Савол: Қоғоз вариантдаги меҳнат дафтарчалари нима бўлади?

Жавоб: Ташкилотнинг ҳозирги пайтда ишлаб келаётган ходимлари учун қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчалари мавжуд ва унда ишга кирган хақидаги ёзув қайд қилинган. Тизимда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш керак. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолда, ЯММТдаги электрон меҳнат дафтарчаси ва қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги хақида ёзувлар киритилади (орадаги барча қўшимча келишувлар хам дафтарчага юритиб борилади) , шундан сўнг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси фуқаронинг қўлига сақлаш учун қайтарилади.
Янги иш жойида қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарча талаб қилинмайди, электрон меҳнат дафтарча юритилади