Get Mystery Box with random crypto!

Ходим 1 ставкада ишлар эди, эндиликда ходим 0,5 ставкасига ўтк | Электрон мехнат дафтари

Ходим 1 ставкада ишлар эди, эндиликда ходим 0,5 ставкасига ўтказилди.

Бу ҳолда, агар "Шартномани ставкасини ўзгартириш" қўшимча келишувидан фойдаланиб, шартноманинг ставкасини 1 дан 0,5 га ўзгартирганда, маълумотлар сақлангандан кейин, бош саҳифада 0,5 ставкали бўш иш ўрни пайдо бўлади (чунки бу ходимнинг иш ўрни дастлаб 1 ставкаси билан яратилган эди).
Агар штатлар жадвалига кўра, пайдо бўлган бўш иш ўрнига эҳтиёж бўлмаса, масалан, штатлар сонининг қисқариши бўлиб, ходим 0,5 ставкага ўтказилган бўлса, бу ҳолда 0,5 ставкали янги иш ўрнини яратиш керак. Сўнгра "Бошқа лавозимга ўтказиш" қўшимча келишуви орқали, ходимни 1 ставкали иш ўрнидан 0,5 ставкали иш ўрнига ўтказиш керак. Кейин эса, ҳосил бўлган 1 ставка вакант иш ўрнини ўчириб ташлаш мумкин.