Get Mystery Box with random crypto!

Muxlis.uz

Telegram kanalining logotibi muxlisuz — Muxlis.uz M
Telegram kanalining logotibi muxlisuz — Muxlis.uz
Kanal manzili: @muxlisuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.97K
Kanalning ta’rifi

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.
❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-06-04 21:00:15
Тошкент шаҳри учун - Намоз вақтлари

  Душанба 5 Июнь - 16 Зулқаъда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким уйидан таҳорат олган ҳолда фарз қилинган намоз(ни адо этиш учун масжид)га чиқадиган бўлса, унинг ажру савоби худди эҳромдаги ҳожининг ажру савобидекдир...” (Абу Довуд ривояти).

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
4.8K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:53:23
Энг аввало ҳар куни Қуръондан вирдингиз (вазифангиз)ни бажаришни унутманг!

Сизнинг Қуръондан кундалик вазифаларингиз борми?

Қачон, қайси сураларни ўқийсиз?

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
4.8K views14:53
Ochish/sharhlash
2023-06-04 14:58:07
Кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмонга ўз биродаридан уч кундан ортиқ аразлаб юриши ҳалол эмас. Учрашганларида униси ҳам юз ўгиради, буниси ҳам юз ўгиради. Уларнинг яхшиси аввал салом берганидир", дедилар.

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
5.4K views11:58
Ochish/sharhlash
2023-06-04 11:30:23 Кўз зиносидан сақланинг!

Кўзингизни нима мақсадда номаҳрамлардан тиясиз?

Аллоҳнинг розилиги учун;
Аллоҳдан қўрқаман;
Аллоҳнинг раҳматидан умидворман.
..
.......

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
4.9K views08:30
Ochish/sharhlash
2023-06-04 07:48:23
Сабр қилинг! Аллоҳнинг енгиллик бериши (хурсандчилик келиши) асло кечикмайди...

Синовли кунлар ортидан албатта яхши кунлар келади. Фақат озгина сабр қилинг....

Яхши кунларингиз ҳали олдинда..

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
6.7K views04:48
Ochish/sharhlash
2023-06-04 01:08:53 ​​Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади.
Уни очсанг, шайтон йиғлайди.
«Бисмиллаҳ»ни айтсанг, ичидан зил кетади.
Тиловатни бошласанг, беҳуш йиқилади.
Ушбу ҳикматни бировлар билан баҳам кўрмоқчи бўлсанг,
сени тўхтатишга ҳаракат қилади.
Бироқ иймонинг шайтондан кучлидир, иншааллоҳ.
Бу ҳикматни тарқатгин, иншааллоҳ, сенга ажр бўлади.
Аллоҳим.! ~сизга шундай кўз берсин~ки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг. Сизга шундай қалб
берсин~ки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.
Сизга шундай тоқат берсин~ки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг. Сизга шундай забон берсин~ки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.
Сизга шундай умр берсин~ки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...

ХАЙРЛИ ТОНГ!


Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
6.8K views22:08
Ochish/sharhlash
2023-06-03 18:28:17
Бугун 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар.

Ҳаж сафарига отланаётган юртдошларимизнинг сафарлари бехатар, ибодат ва дуолари мукаммал, дуолари мустажоб бўлишини тилаб қоламиз.

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
6.1K views15:28
Ochish/sharhlash
2023-06-03 14:57:09 Ёлғон аралаштириб савдогарлик қилувчилар

Одамларни алдадим деб ўйламанг!

Ҳаром луқманинг азоби дунё ва охиратда оғир бўлади.
...

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
5.3K views11:57
Ochish/sharhlash
2023-06-03 12:14:35
Эълон: Уй сотилади

Уйнинг номи: Жаннат
Эшикларининг сони: саккизта
Калити: Лаа илаҳа иллаллоҳ
Манзили: Фирдавсул аъло
Қурилиш анжомлари: Тилло ва кумуш ғиштлардан
Майдони: Осмонлару Ер кенглигича
Баҳоси: Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик
Қўлга киритиш вақти: Қиёмат куни
Махсус: Тақводорлар учун

Аллоҳим бизга ҳам шундай уйларни насиб қил.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
8.6K views09:14
Ochish/sharhlash
2023-06-03 09:10:21 ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:
– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди...

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
5.9K views06:10
Ochish/sharhlash