Get Mystery Box with random crypto!

'Китоб - билим булоғи, ўқувчининг ўртоғи' деган мақол энди ўтм | Muxbir1

"Китоб - билим булоғи, ўқувчининг ўртоғи" деган мақол энди ўтмайдими?

Бугун ижтимоий тармоқларда пуллик дарсликлар кенг муҳокама қилинмоқда ва бу ўринли.

Ёшлар китоб ўқимай қўйди деймиз, китобхонликни кенг тарғиб қилиш керак деган гаплар кўп қулоғимга чалиниб қолади.

Китобхонликка тарғиб қилиш мақсадида мактаб дарвозаси олдиларига кўчма кутубхоналар, ёки Book kafeлар ташкил қилиш ўрнига дарсликларни бепул қилиб қўйинглар, худо инсоф бергурлар.

Бугунги даврда мактаб ўқувчиларигина китоб ўқийди, мактабдан кейин аксарият ёшлар китоб ўқимайди.

Аммо ана шу китоб ўқийдиган болаларниям китоб нархини кескин ошириш билан хафсаласини совутмаяпмизми?

Агар бир ўртахол оилада 4 нафар мактаб ёшидаги фарзанд бўлса, ота-она шууунча сўмга ижарага китоб олиб бера олармикин?

Йўқ албатта. Бу ёғи қиш, хали қишга ўтин, кўмир ҳам қилиш керак. Бу пайтда 400-500 минг сўмга ижарага китоб олиб беришлари амримаҳол.

Дарсликлар "пулинг етса олиб ўқи мени" дейишмоқда.
3 ой таътилдан мактабини соғиниб қайтган болалар эса китоб муаммоси билан 1-2 хафтани китобсиз ўтказишади.

Уйда 3-4 нафар фарзандини дарсликларини олиб бериш учун ота-онани боши қотган.

@muxbir1