Get Mystery Box with random crypto!

Вазир Саидовга аччиқ савол. 'Мана Сизга қизиқ бир материал. | Muxbir1

Вазир Саидовга аччиқ савол.

"Мана Сизга қизиқ бир материал.
Ўзимизни ўқитувчиларни малакаси етишмаслиги баҳонасида Россиядан рус ўқитувчиларни олиб келишди.

Бизни бечора ўқитувчилар кўпи билан 4-5 млн.сўм ойлик маош олади. Ишхонага ўзи йўл пули сарфлайди, тушлик ўз чўнтагидан.

Ўша дарс соати учун эса чет эллик ўқитувчилар камида 1000$ маош, 400$ квартира ижара ҳақи, қўшимча тарзда йўл пули ва озиқ овқат ҳаражатлари қоплаб берилади. Бунга нима дейсиз?

Ҳозирда ушбу чет эллик меҳмонлар квартираларга жойлаштириш жараёнида.

Улардан бизни бечора ўқитувчи педагогларнинг нимаси кам?  Ўз ҳақ ҳуқуқини билмаганими? Ёки миллати, ватани Ўзбек эканлигими?"

@muxbir1