Get Mystery Box with random crypto!

Мутолаа завқи

Telegram kanalining logotibi mutolaa_zavqdir — Мутолаа завқи М
Telegram kanalining logotibi mutolaa_zavqdir — Мутолаа завқи
Kanal manzili: @mutolaa_zavqdir
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.41K
Kanalning ta’rifi

ٱقْرَأْ بِٱسْمِ رَبِّكَ ٱلَّذِى خَلَقَ
Quran 96:1
Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-04-25 20:44:56 РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ
ФОЙДАЛАРИ

Мутолаа вақти: 2 дақиқа, 21 сония

4. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Қадимдан барча уламолар ҳукамолар ҳам ушбу ҳақиқатни доимий равишда такрорлаб келишган. Ўзини билган ҳар бир рўза тутувчи инсон ҳам бу ҳақиқатни жуда яхши билади. Шу билан бирга, бу ҳикматни тарғиб қилувчилар сирасига кейинги пайтларда кишиларни очлик йўли билан даволовчи табиблар ҳам қўшилдилар. Уларнинг такидлашича, ихтиёрий оч қолиш, яъни рўза тутган инсонда Аллоҳ таолодан қўрқиш, У Зотни доимо ҳис этиб туриш, яъни тақво ҳисси пайдо бўлади ва ортади. Ҳозирги кунда оч қолдириш йўли билан даволаётган табибларнинг энг машҳурлари ичида бирорта мусулмон шифокор йўқ. Лекин улар дунёдан ўтган машҳур кишилар, Мусо ва Ийсо алайҳиссалом кабилар ҳам ихтиёрий оч қолиш йўли билан олий руҳий мақомларга эришганларини, ҳозирда ҳам ким тақводорликка эришиш ниятида бўлса, албатта рўза тутиши зарурлигини таъкидламоқдалар.

5. Рўзанинг энг машҳур ҳикматларидан бири рўзадорга ато этиладиган соғликдир. Ҳозирда рўза тутиш айнан соғлиқ учун ниҳоятда фойдали экани ҳақида ҳамма бир овоздан гапирмоқда. Мутахассислар ихтиёрий оч қолишни кўп ва хўб тарғиб қилмоқдалар. Рўза ўша ихтиёрий оч қолишнинг энг яхши ва энг самарали намунасидир. Рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, касалликларни даволаш учун ҳам ниҳоятда зарурлиги таъкидланмоқда. Ҳозирги кунда кенг тарқалган беморликларнинг кўпларини мусулмон бўлмаган юртлардаги табиблар очлик, яъни рўза тутиш йўли билан даволамоқдалар.
Яқинда рус олимлар рўза тутиш йўли билан даволанган беморлар рўйҳатини эълон қилдилар. Натижалар кишини ҳайратда қолдирадиган даражада муваффақиятли. Ҳатто саратон касалига мубтало бўлганлар ҳам шифо топганлар. Рўза турли касалликларга шифо бўлиши билан бирга, киши баданидаги тўпланиб қолган турли кераксиз моддалар, ёғлар, тузлар ва бошқа нарсаларни ҳам кетказади. Натижада инсоннинг жисми ҳам, руҳи ҳам енгиллашади. Зеҳни ўткирлашиб, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўлади.

"Hilol" журналидан.

@mutolaa_zavqdir
4.6K viewsedited  17:44
Ochish/sharhlash
2022-04-24 01:54:16 Дуойим қабул бўлсин десангиз...

Мутолаа вақти: 2 дақиқа, 33 сония

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асъҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушу' ва хузу' билан ёлбормоғи лозим.

17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.

18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.

19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.

20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.

21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.

22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.

23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.

24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин.

25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор.

Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.

Манба: islom.uz

@mutolaa_zavqdir
4.6K views22:54
Ochish/sharhlash
2022-04-22 18:52:37 [Мутолаа вақти: 22 сония]

Шуайб алайҳиссаломнинг қизи Мусо алайҳиссалом ҳақларида айтганидек: “Эй ота, уни (ишга) ёллагин! Зеро, сен ёллайдиган (бу) яхши киши кучли ва ишончлидир” (Қасас сураси 26-оят).

Номзод омонатдор бўлса-ю, иродали бўлмаса, ишни эплай олмайди, иродали бўлиб, омонатдор бўлмаса, гуноҳкор бўлиб қолади.

"Қалблар Тизгини" китобидан

@mutolaa_zavqdir
3.4K viewsedited  15:52
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:12:05 Луқмани пок сақлаш

Мутолаа вақти: 40 сония

Ота-онамиз таълим-тарбия бериш билан бирга, халқумимиз пок бўлишига катта эътибор берар эдилар. Дадам ойлик маошларини алоҳида биз учун ишлатар эдилар. Ёшлигимизда дадам билан бирга бозорга чиққанимизда сариёғ сотиб олганимиз эсимда. У вақтда сариёғ шиша идишларда сотиларди. Дадам «Тошкент суви», «Фарғона суви» Шишаларига солинган сариёғларни алоҳида танлаб олар эдилар. Ўшанда: «Нима учун бошқа идишдагиларини олмайсиз?» деб сўраганман. Шунда: «Бошқаларига ҳаром нарсалар қуйилган», деб жавоб берганлар.


"Исломга бағишланган умр" китобидан

@mutolaa_zavqdir
3.4K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash
2022-04-20 17:49:51 БУЮК ЎРНАК

Мутолаа вақти: 3 дақиқа, 32 сония

Умар розияллоҳу анҳу Саид ибн Омирни Шомнинг Химс вилоятига амир қилиб юбордилар. Саид розияллоҳу анҳу халифадан узр сўрадилар. Умар: “Халифаликни менга топшириб, энди мени ёрдамсиз ташлаб қўясанми?! Аллоҳга қасам, амир бўласан!" деб дашном бердилар.
Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу йўлга тушдилар. Аёллари: “Уйда анчагина пул бор, балки тижорат қиларсиз, кам-кўстингизга ишлатарсиз", деб талайгина маблағ берди. У киши пулни олиб, садақа қилиб юбордилар. Аёллари сўради:

- Пул кани?

- Бирига етти юз фойда берадиган Шерикка бердим. Аёли ишонди, шекилли, индамай қолди.

Саид ибн Омир Химсга келдилар. У киши инсонлар орасида адолат этар, уларга намозда имомлик қилар эдилар.

Умар розияллоҳу анҳу Шомга сафар қилганларида ҳамма вилоят амирлари ҳолидан хабар олдилар, жумладан, Химсга ҳам келдилар. Химс халқидан сўрадилар:

– Саид ҳақида қандай фикрдасизлар?

Халқ амирни мақтади, лекин тўртта шикоятлари борлигини ҳам айтди. Умар Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Аллоҳ! Саиднинг фақат яхшилигини билганман, ундан қилаётган умидларимни пучга чиқарма!"

Шикоятлар эшитилди: биринчиси – "Гоҳида орамизда ҳушидан кетиб қолади", иккинчиси – “Баъзан бизнинг олдимизга чиқмайди", учинчиси "Кун ёйилмагунча уйидан чиқмайди”, тўртинчиси – "Кечаси эшигини қоқсак-да, олдимизга чиқмайди". -

Умар розияллоҳу анҳу бошларини қуйи солиб ўтирар эдилар, кўз ёшлари ёноқларига қуйиларди, “Эй Аллоҳим, умидларимни пучга чиқарма", деб тинмай дуо қилардилар.

У зот:

Саид, ўрнингдан тур! - дедилар.

Саид розияллоху анху ўринларидан туриб, гапира бошладилар:

Эй, мўминлар амири! Бу ишларнинг ошкор бўлишини хоҳламас эдим, аммо ҳозир гапирмасам бўлмайди. Ҳушимдан кетишимга сабаб -мен бир воқеанинг гувоҳи бўлганман. Қанийди, ўша ерда бўлмаганимда! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлган Хубайб ибн Адийни Маккада ўлдиришларига шоҳид бўдим, у пайтларда мушрик эдим. Хубайб шундай қарғар эди: "Эй Аллоҳ! Уларнинг ададини ҳисоблаб, ҳаммасини ўлдиргин, ҳеч кимни колдирмагин".

Качон шу воқеани эсласам, ҳушимдан кетаман. Қанийди, ўша пайт унга ёрдам берсам эди.

Гоҳида одамлар олдига чиқолмаслигим сабаби - хизматкорим йўқ, хотиним касал, уйда қолиб, ўзимнинг ва аҳлимнинг кирларини юваман, кийимлар қуримагунча уйдан чиқолмайман.

- Кечаси чақирсалар ҳам, чиқмаслигим сабаби кундузни одамларга, кечани Раббимга бағишлаганман.

Эрталаб эрта чиқмаслигимнинг боиси - аёлим касаллиги сабаб нонуштани ўзим тайёрлайман, эрталабки чойдан сўнг ишга чиқаман.

Умар розияллоҳу анҳу қўлларини осмонга кўтариб: “Умидларимни пучга чиқармаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, дедилар.

Аллоҳнинг раҳмати, баракоти, саломлари Муҳаммад алайҳиссалом саҳобаларига ёғилсин.

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам саҳобалари ҳақиқий ўрнак ва намунадир. Биз уларга эргашиб, улар йўлидан юрсак саодат насиб бўлғай. Сийрат, ақида, илмий асослар, даъват услуби, руҳий тарбия каби диний фанларимизни саҳобалардан ўрганишимиз зарур. Зеро, фақат уларгина Расулуллоҳнинг муборак оғизларидан илм олдилар.


"Қалблар Тизгини" китобидан

@mutolaa_zavqdir
3.4K views14:49
Ochish/sharhlash
2022-04-20 03:10:35 РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ
ФОЙДАЛАРИ


Мутолаа вақти: 1 дақиқа, 3 сония

Рамазон ойида рўза тутиш оқил, болиғ ва бошқа шартларни ўзида мужассам қилган ҳар бир мўмин- мусулмон учун фарздир. Рўза
тутиш фарз қилинишининг ҳикматлари эса жуда кўпдир. Қуйида улардан баъзиларини эслатиб ўтамиз.


1. Рўза Аллоҳ таолога қилинадиган тоат-ибодатдир. Рўза тутган банда ҳад-ҳисобсиз ажру савобларга эга бўлади. Бу ибодатни адо этган банда жаннатга "Райён" деб аталадиган алоҳида эшикдан кириш ҳуқуқини қўлга киритади.

2. Рўза улкан ахлоқ мактабидир. Рўза туфайли мўмин киши кўпгина хислатларга эга бўлади. Рўза нафс балосига жиҳоддир. Рўза туфайли инсон ман қилинган нарсаларга сабр қилишга ўрганади. У рўза орқали ҳаётида дуч келадиган машаққатларга чидашга ҳам малака ҳосил қилади.

3. Рўза туртиш орқали мўмин киши омонатга хиёнат қилмаслик ҳамда махфий ва ошкора ҳолатларда ҳам Аллоҳ таоло уни кузатиб турганини ҳис қилишни ўрганади.

Давоми бор...


"Hilol" журналидан.

@mutolaa_zavqdir
3.5K views00:10
Ochish/sharhlash
2022-04-15 19:58:36 Ҳасадчига муносабат

Мутолаа вақти: 1 дақиқа

Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ҳасадчининг тийнатини шарҳлаб: “Бундай инсонни ҳеч бир нарса билан қано­атлантириб бўлмайди”, деган эканлар.

Муовия розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

“Ҳасадчидан ташқари ҳар қандай одам билан келишиб, ризолашишга муваффақ бўлдим. Аммо ҳасадчи инсон то кишига Аллоҳ томонидан ато этилган неъмат йўқолмагунича рози бўлмайди”.

Шунингдек, қуйидаги сатрлар Имом Шофеийга тегишли эканини айтадилар:

“Ҳар қандай адоват гулхани сўнар, иллоки ҳасаддан бўлса, ҳеч қачон! ”.

Оқил кишилар яна “Ҳасадчилар билан яхши муносабат ўрнатиш учун қилинган уриниш бе­ҳуда, чунки бунинг асло иложи йўқ”, дейдилар. Улар айтганларки: “Ҳасадчининг кўнглини оламан, деб овора бўлма, ахир у сенинг яхши муноса­батингни ҳеч қачон қабул қилмайди. Унинг зараридан омонда бўлишни истасанг, аҳволинг­ни ундан яширгин: ютуқ ва шодликларингни кўрсатма!”

Манба: azon.uz

@mutolaa_zavqdir
3.7K views16:58
Ochish/sharhlash
2022-04-12 21:11:24 Мутолаа вақти: 46 сония

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳдан бир йигит сўради:

- Мен дангасаликдан қутулолмаяпман. Ишлайман деганда турли сабаблар билан ишлар қолиб кетади. Эшитишимча сиз кам ухлар экансиз. Кам уйқулик омад калитими?

- Йўқ, арслоним. Кам уйқулик агар гуноҳга, танани қийнашга ва бошқаларни безовта қилишга сабаб бўлса омадсизликдир. Сенинг ёшингда кечанинг аввалида тўлиқ ухлаш, охирида туриб намоз ўқиш ва илм олиш, сўнг тирикчилик билан жиддий машғул бўлиш керак. Дангасаликдан қутилиш учун иш билан машғул бўлишинг керак. Қирқ кунда сенда янги одат шаклланиб, ўз-ўзидан содир бўлади. Одатларингни ўзгартирсанг ҳаётинг ўзгаради.

"Савдогарлар Устози" китобидан

@mutolaa_zavqdir
3.6K views18:11
Ochish/sharhlash
2022-04-12 20:07:53 Оқибат

Мутолаа вақти: 4 дақиқа, 14 сония

Саудия Арабистонининг шимолидан бўлган бир доктор аёл ҳикоя қилади. Бу воқеа аёлнинг ота-онаси бошидан кечирганлари ҳақида сўзлайди.

Бир оилада ўн иккита ўғил ва бир қиз бор экан. Оиладаги қиз энди балоғатга етган 16-17 ёшларда эди. Акаларининг фақат биттаси билан бир онадан қолганлари эса бошқа онадан эди. Қиз саратон касали билан оғриб қолди. Ота ва акалар қизни пойтахтга даволатишга олиб келишди. Даволаниш жараёнида қиз Америкада ўзи чалинган касалликнинг давоси борлигини эшитиб қолди. Аммо қизнинг оиласи ўртаҳол оила эди. Қизни Америкада даволатишга имконлари етмасди. Қиз ота ва акаларига:

- Америкага олиб бориб даволатмайсизларми – деди.

Саудия Арабистонида бу касалликнинг давоси йўқлигини тушуниб етди. Қизнинг яшагиси келар, аммо ота ва акаларда қизни даволата оладиган маблағ йўқ эди. Қолаверса қизнинг соғайиб кетишига кўзлари етмасди. Барибир синглимиз ўлади деб ўйлашарди. Америкага бориб шунча пул сарфлашнинг ҳожати йўқ деб билишди. Ота ҳам, акалари ҳам шу фикрда тўхташди. Аммо она бир бўлган ягона ака уларнинг фикрига қўшилмади. Унинг кўз олдида сўлиб бораётган синглисини кўриб юраги эзиларди. Ака уйланган, уйи ҳам хотини билан шерикчиликда олинган, ўртаҳол ҳаёт кечирарди. Шу ака синглисига раҳм қилиб уни Америкага олиб кетишга тайёргарлик кўра бошлади. Уйини гаровга қўйиб қарз олди. Буни эшитган хотини анча жанжал қилиб, отасиникига кетиб қолди. Хотини:

- Қачон бу фикрингдан қайтсанг қайтиб келаман – деди.

Аммо ака синглисини олиб Америкага кетди. Саккиз ой у ерда яшашди. Саккиз ойдан кейин афсуски, қилинган муолажаларнинг натижаси бўлмади. Аканинг бор бойлиги саккиз ой синглини даволатишга сарф бўлди. Саккиз ой синглисини ҳеч нарсага муҳтож қилмади. Уни ҳар доим умидлантириб турди. Аммо сингил вафот этди.

Элчихона орқали қизнинг жасадини Саудия Арабистонига олиб келишди. Саудияда акани ота ва акаларнинг маломати ва уйсиз қолган хотиннинг жанжали кутиб турарди. Ҳақиқатданам ҳамма уни маломат қилди. Ҳамма нарсасидан айрилди. Ишидан ҳам айрилди. Охири бир фирмага ишга кириб киракашлик қила бошлади. Ижараларда яшаб юрди. Ҳеч ким унга ёрдам қўлини чўзмади. Яқинлари ҳам юз ўгирди.

Аммо икки ойдан кейин Саудиянинг бошқа бир еридан адвокат келди. Она томонидан бир бой қариндошининг зурриёти бўлмаганлиги учун у барча бойлигини йигитга мерос қилиб қолдирганлиги ҳақидаги ҳужжатларни олиб келди. Катта ер йигитга мерос қолди. Йигит мерос қилиб қолдирилган ернинг бир қисмни сотиб гаровга қўйган уйини қайтариб олди. Уйни хотинининг номига расмийлаштириб талоқ ҳужжати билан унга бериб юборди.

Аёли бу гапларни эшитгач ўртага одам қўйиб ярашишга ҳаракат қилди. Аммо йигит аёлдан воз кечди. Йигит деҳқончилик қила бошлади. Аллоҳ унга шундай барака бердики, осмондан ёғган ёмғирдек пул унга кела бошлади. Тезда бойиб кетди. Йигит бу нарсаларга сабабчи бўлган нарсани айтди. Дедики:

- Синглим жон берар экан Аллоҳга дуо қиларди: "Эй Раббим! Акамнинг ризқ эшикларини очиб бер." Бунинг ҳаммаси синглимнинг дуоларининг ижобати бўлади – деди.

Сўнгра бир қиз топиб, унга уйланиб, ҳаётини бошидан бошлади. Бу воқеани сўзлаб бераётган доктор аёл шу оиланинг қизи бўлади. Йигит қизига эса синглисининг исмини қўйган экан.

Барибир бир онадан туғилган жигарларнинг бир-бирига муҳаббати, опа-сингилларга ёрдам бериш, уларнинг ҳолидан хабар олиш каби ибратларни бу ҳикоядан олишимиз мумкин. Одатда ака-укалар опа-сингиллар уйланиб ёки турмушга чиққунларига қадар битта уйда сиғишади, бир қозондан овқат ейишади. Аммо ота-она ўтгандан кейин уларнинг бошини қовуштириш қийин бўлар, улар яшаган уйга бориш ҳам камайиб, қариндошлар билан алоқалар ҳам ўзига яраша бўлиб боради. Аслида бундай бўлиши керак эмас.

Оқибатни сақлаб қолиш керак. Ота-онанинг руҳи айнан мана шу нарсадан шод бўлади. Бу дунё ҳеч нарсани қизғанишга арзимайди. Айниқса пулингиз, имкониятингиз бўла туриб, муҳтожларга ёрдам бермаслигингиз энг катта оқибатсизликдир.

Манба: Mehrob.uz

@mutolaa_zavqdir
3.3K viewsedited  17:07
Ochish/sharhlash
2022-04-12 08:14:23 Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳдан бир шогирди сўради:

-Хотиним нуқул нолийди. Кам топаяпсиз, қўшнилар ундай,
қариндошлар бундай. Сиз
дангасасиз.
Нима қилсам олтин ўрталикни топаман?

- Ўғлим сен фикр қил. Буюк эрлар ортида буюк аёллар туради. Устозим Имоми Аъзам рахматуллохи алайҳнинг ортида фазилатли аёли бор эди. Кийимлари тоза, таоми покиза, ётоқ жойи озода эди. Аёли устозимни қаттиқ ҳурмат қилар ва ҳаммадан кўра кўпроқ ишонарди. Кучига, иқтидорига, илмига шубҳа қилмас ва доимо яхши ишларга тарғиб киларди. Шундай вақтлар бўлганки, устоз унутсалар ҳам аёли биз каби талабаларни унутмас, ўғиллари орқали динор, дирҳам, кийим-кечак бердириб юборарди.
Аёлингни тушун ва тушунтир, сенга ишонсин ва мадад бўлсин.
Эр-хотин қўш ҳўкиз дегани иккиси баравар ишласин дегани эмас, эр
топармон, аёл тутармон бўлиб рўзғорни обод қилиши демакдир. Эр кўчадан ризқ топади, аёл уни исроф қилмайди. Эр пул топади, аёл бола тарбиялайди. Қолганини ўзинг тафаккур қил ва оқил оила бошлиғи бўл. Роса қирқ кун жанжал қилмасдан, намозларни ўқиб бўлиб, оилани тартиблаш, топганингни режали сарфлаш, аёлингга чиройли
муомала қилиш ва фарзандларингга эътиборни узлуксиз қилсанг, АЛЛОҲ хоҳласа муродинга етасан.

"Савдогарлар Устози" китобидан

@mutolaa_zavqdir
2.4K views05:14
Ochish/sharhlash