Get Mystery Box with random crypto!

'Сустлашманглар ва ғамгин ҳам бўлманглар, ваҳоланки, сизлар ол | Мутолаа завқи

"Сустлашманглар ва ғамгин ҳам бўлманглар, ваҳоланки, сизлар олийсизлар”

Мутолаа вақти: 1 дақиқа, 58 сония

Ҳа, биз олиймиз, ақидамиз олий, тоғлардек мустаҳкам, унда ёлғон йўқ, тонгдек рост, уни олиб келган пайғамбардай комилдир.

Бандалигимиз олий, биз кулмиз, Раббимиз, илоҳимиз, ёрдамчимиз, кифоя қилувчимиз, ризқ берувчимиз Аллоҳдир. У бутун оламлар Раббисидир.

Ўрнак бўлишда олиймиз, тарбиямиз барча таълимлар қаймоғи, ўтган умматлар хулосаси, мукаддас китоблар етган чўққидадир.

Китобимиз олийдир, у ҳеч ботил аралаша олмайдиган ваҳийдир, қанча ўқисангиз малолланмайсиз, ажойиботлари тугамайди, ибрати адо бўлмайди.

Вазифамиз ҳам олий, у бутун оламни камраб оладиган илоҳий вазифа, у оламни қутқариш сири, инсон бахти унга яширинган, инсоният у билан бу дунё-ю у дунё нажот топади.

Етакчимиз олий, у хатолардан сақланган, ваҳий билан кувватланган, ҳужжати кучли, адолат билан хукм қилувчи, ҳақни олиб юрувчи, фазилат тарқатувчи, халқнинг пешқадамидир.

Тарихимиз олий, ўтмишимизни безаб турган имомларимиз бор: Абу Бакр Сиддик, Умар ул-форук, Усмон Зиннурайн, Али - Пайғамбар алайҳиссалом невараларининг отаси, Холид – Аллоҳнинг қиличи, Саъд - Пайғамбар алайҳиссалом хаворийси, Абу Убайда – умматнинг амини ва бошкалар.

Фидокорлигимиз ҳам олий, ушбу жанглар ёрқин мисол: Бадр, Уҳуд, Қодисия, Ярмук, Хаттин, Айни Жолут. Канча ботирларнинг бошлари кесилди, қанча паҳлавонлар қони тўкилди, қанча покиза руҳлар фидо қилинди.

Илмий меросимиз ҳам олий, бизда "Минг бир кеча” йўқ, Афлотун васвасалари йўқ, Шекспирнинг тушлари ҳам йўқ, бизда тиловат қиладиган Китоб, эргашадиган суннат, гўзал мавъизалар, кучли ҳужжат, қалбларга шифо бор.

"Қалблар Тизгини" китобидан

@mutolaa_zavqdir