Get Mystery Box with random crypto!

Мутолаа вақти: 49 сония Холид ибн Валиддан сўрадилар: “Энг ла | Мутолаа завқи

Мутолаа вақти: 49 сония

Холид ибн Валиддан сўрадилар: “Энг лаззатли кунингиз қайси”? Жавоб қуйидагича бўлди: “Ярмук кечасида тотган лаззатим ҳеч эсимдан чиқмайди. Кечаси уйғондим, аскарлар жуда қаттиқ чарчаган эди. Аёлимни уйғотиб: “Аллоҳ йўлида бир жаннатий кеча хоҳлайсанми?” деб сўрадим. У: “Ҳа!” деб жавоб берди. Совуқ кечада таҳорат қилдик ва мужоҳидларни қўриқлаб чиқдик. Уларнинг устини ёпиб қўярдик. Ёмғир ёға бошлади, иложи борича улар устига пана қилардик. Мана шу кеча энг лаззатли ўтган кечамдир”.

Қодир Аллоҳдан барчага жаннатни, ундаги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматларни сўрайман. Валлоҳу аълам.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, саҳобаларига, оила аъзоларига Аллоҳнинг салавоту саломлари ёғилсин!

"Қалблар Тизгини" китобидан

@mutolaa_zavqdir